Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида Kia билан тўқнашган Malibu ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ҳодиса 27 январь куни соат 21:00 ларда Шайхонтоҳур тумани Кўкча дарвоза кўчаси Мумтоз тўйхонаси қаршисида содир бўлган. 1995 йилда туғилган Ф.Р. бошқарувида бўлган Kia ҳамда давлат рақами Malibu 2 (ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган шахсига аниқлик киритилмоқда) иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Malibu 2 русумли автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)