Буюк Британия қироли Чарльз III простата бези катталашгани ташхиси қўйилганидан сўнг операцияни муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, операциядан кейин 75 ёшли монарх ўзини яхши ҳис қилмоқда. Аввалроқ қиролича Камилла операция ўтказилаётган хусусий шифохонадан чиқиб, журналистларга қиролнинг аҳволи яхши эканини айтганди.
17 январь куни Букингҳем саройи Чарльз III простата бези катталашгани туфайли даволаниш учун шифохонага ётқизилишини эълон қилди, бу эса унинг оммавий тадбирлари қолдирилишига сабаб бўлди. Сарой расмийлари, шунингдек, у қироллик вазифаларидан вақтинча воз кечишини айтди.
Простата безининг катталашиши 50 ёшдан ошган эркакларда кенг тарқалган. Одатда бу жиддий эмас ва беморда простата саратони ривожланиш хавфи юқори эканини англатмайди.
Изоҳ (0)