Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги Асака автотураргоҳида ташкил этилган буюм бозорида ёнғин содир бўлганди. ФВВ ёнғин тўғрисида қўшимча маълумот берди.
Унда айтилишича, ёнғин ҳақидаги хабар ФВБга 25 январь куни соат 23:30 да келиб тушган. Шунга кўра, 20 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 23:32 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 26 январь куни соат 00:30 да ўраб олинган ва соат 01:53 да бартараф этилди.
Ёнғин натижасида тахминан 700-800 квадрат метр майдон ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жароҳатини олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.
Изоҳ (0)