Ўзбекистон фуқаролари Туркиядаги меҳмонхона ишларига таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, иш тури — меҳмонхона ишчиси, санитария ходими ва рўйхатхона ишчиси (reception). Ходимларга қуйидагича имкониятлар тақдим этилади:
- иш ҳақи: 18 000 Туркия лираси (595 доллар, солиқлар тўлангандан кейин);
- иш вақти: 5 кун 8 соатдан (бир суткада 3 та сменанинг бирида ишлаш);
- консуллик йиғимидан ташқари барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан.
Шунингдек, номзодларга қуйидаги талаблар қўйилган:
- 19 ёшдан 40 ёшгача;
- тажрибага эга бўлиш;
- турк, рус ёки инглиз тилида intermediate (B2) даражада сўзлаша олиш;
- судланмаганлик;
- хорижга чиқишга тақиқ йўқлиги.
Эслатма: 600 нафар фуқаро рўйхатдан ўтгандан кейин тўхтатилади.
Изоҳ (0)