Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидаги электромобил автосалонида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 20:17 да Қорақалпоғистон Республикаси, Беруний тумани, “Шаббаз” ОФЙ, Тўрткўл шоҳкўчасида жойлашган электромобил автосалонида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Учта ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:23 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:48 да ўраб олинган ва 21:08 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида автосалоннинг 90 кв/м майдонда том қисми ва бир дона BYD русумли автомобиль ёниб зарарланган. Ёнғин сабаб ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Изоҳ (0)