• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Шарқ” биноларининг шахсий қўлларга ўтиши хавфлими? Масъуллар жавоб берди

    Тошкентдаги “Шарқ” нашриёти бинолари Моддий маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилгани, тез орада хусусийлаштирилиши ҳақидаги хабарлар жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Масъуллар журналист ва блогерлар билан мулоқотга киришар экан, ҳолатга ойдинлик киритди.

    Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари Акмалхон Ортиқовнинг журналистларга маълумот беришича, “Шарқ” нашриёти акциядорлик матбаа компанияси раҳбарияти ҳукуматга мурожаат қилиб, айни кунда нашриёт жойлашган ҳудуд уларнинг имкониятлари ҳисобга олинса, катта эканлигини билдириб, шаҳар марказидан ўзларига мос жой берилишини сўраган. 

    Акмалхон Ортиқов.
    Фото: “Дарё”

    Солиқ тўловлари ва бошқа ишлаб чиқариш жараёнлари билан боғлиқ харажатлар айтилиб, уларга бошқа ихчамроқ бино ажратиш бўйича мурожаат қилишган. Мурожаат кўриб чиқилиб, уларга мос бино топиб берилган ва улардан бўшаган бино хусусийлаштиришга қўйилган, — дейди Акмалхон Ортиқов. 

    “Шарқ” нашриёти матбаа корхонаси директори Отабек Ғуломовнинг “Дарё”га билдиришича, 1914—1983 йилларда қурилган жами 14 та бино ва иншоотдан иборат мажмуа уларга иқтисодий жиҳатдан ортиқчалик қилган. 

    Отабек Ғуломов. 
    Фото: “Дарё”

    Бу масала икки-уч йил илгари кўтарилган эди. 2000 йилдан бери хусусийлаштириш дастури бор. Президент қарорлари қабул қилинмоқда. Давлат улушини қисқартиш давом этмоқда, — дейди Отабек Ғуломов. 

    Агентлик раҳбари Акмалхон Ортиқовнинг журналистларга билдиришича, 3,5 гектардан иборат ҳудуддаги 14 та биноларнинг бари ўша вақтда маъданий мерос объектлари сифатида рўйхатга нотўғри киритилган. 

    Бу ердаги биноларнинг асосий қисми ишлаб чиқариш комплекслари ҳисобланади ва маъданий мерос сифатида аҳамияти йўқ. Шу сабаб бу биноларни рўйхатдан чиқариб, хусусийлаштириш жараёни кетмоқда. Ҳудуддаги ЎзА биноси ва бинонинг Алишер Навоий театрига туташ қисмларининг тарихий аҳамияти бор ва булар сақлаб қолинади. Бино келажакда ҳам реконструкция қилинадиган бўлса, маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилиши талаби қўйилган ҳолда хусусийлаштирилади, — дейди масъул. 

    “Шарқ” нашриёти директори Отабек Ғуломовнинг наздида, ҳудуддаги 14 та бинонинг 2 тасини тарихий бинолар сифатида сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ. 

    Фото: “Дарё”

    Қолган бинолар 1970—1980 йилларда қурилган ишлаб чиқариш бинолари ҳисобланиб, ишлаб чиқариш цехлари сифатида фойдаланиб келинган. Айни кунда бу цехлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Шу сабаб ҳам бизнинг ўзимиз талаб билан чиқиб, ихчамроқ жой сўрадик, — дейди Отабек Ғуломов. 

    Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбари Акмалхон Ортиқовнинг аниқлаштиришича, таъмирталаб аҳволга келиб қолган ЎзА биносидагилар Матбуотчилар кўчасидаги 32-уйга кўчирилади. 

    “Шарқ” нашриёти биноларини хусусийлаштириш ортидан тушган маблағлар нашриёт фаолиятини ривожлантириш учун янги техникаларга сарфланади. Ва уларга қулай шарт-шароит яратиб берилади. Бинолар ҳозирча хусусийлаштирилмади. Бундан олдин биз ўз шартларимизни шартномага ёзамиз ва шартлар бузилса, шартнома кучини йўқотган ҳисобланади, — дейди Акмалхон Ортиқов. 

    Баҳодир Абдукаримов.
    Фото: “Дарё”

    Маъданий мерос агентлиги раҳбари Баҳодир Абдукаримовнинг тан олишича, ўрганиш натижалари давомида ҳудудда тарихий бинолар борлиги аниқланган. 

    Бу ерда тарихий аҳамиятга эга бўлган объектлар борлиги қўпол қилиб айтганда кўрга ҳам кўриниб турибди. Бу бинолар бутун Тошкентга кўриниб туради. Буюк Турон кўчасидаги 41-уйнинг маданий объектлар рўйхатидан чиқарилишига асосий сабаб — ҳудуддаги асосий биноларнинг ишлаб чиқариш бинолари эканлигидадир, — дейди Баҳодир Абдукаримов. 

    Масъулнинг айтишича, ЎзА биноси шу пайтга қадар “Шарқ” бинолари таркибига кирмаган ва тарихий аҳамиятга эга бино сифатида рўйхатдан ҳам ўтмаган. 

    Фото: “Дарё”

    Бизда хусусийлаштирилган объектни ҳам маданий  мерос объектлари рўйхатига киритиш ваколатимиз бор. Шу сабаб бу биноларни нафақат ўзимизнинг рўйхатга Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича номзоднома тайёрлаб юборамиз, — дейди агентлик раҳбари.

    Отабек Ғуломовнинг қўшимча қилишича, “Шарқ” бинолари таркибида Чор Россияси даврида қурилган эски бино ҳам бўлиб, мазкур бино ўша даврда губернаторнинг яшаш жойи, қабуллар ўтказувчи саройи, кейинчалик НКВД, КГБ биноси сифатида фойдаланилган. “Шарқ” нашриёти биноларининг хусусийлаштирилиши ушбу тарихий объект тақдирини ҳам салбий томонга ўзгартириб юбориши мумкин.

    Аввалроқ Маданий мерос агентлиги “Шарқ” нашриёти бинолари бўйича муносабат билдириб, Тошкент шаҳридаги модернизм иншоотлари, шу жумладан, ЎзА биносини ЮНЕСКО Бутунжаҳон меросининг дастлабки рўйхатига киритиш учун ариза тайёрлаганини очиқлаганди.

    24.01.2024, 21:51   Изоҳ (0)   9571
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Шарқ” нашриёти бинолари Моддий маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилди

    23.01.2024, 11:01

    Маданий мерос агентлиги “Шарқ” нашриёти бинолари бўйича муносабат билдирди

    23.01.2024, 16:50

    “Шарқ” нашриётига тегишли бинолар ташқи кўринишининг тарихий архитектураси сақлаб қолиниши расман маълум қилинди

    24.01.2024, 00:02

    Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди 

    24.01.2024, 20:50

    Фармацевтика агентлигининг “Док-1 Макс” бўйича судланаётган собиқ раҳбари танасида жароҳатлар аниқланмагани маълум қилинди. У аввалроқ терговда қийноққа солинганин...

    24.01.2024, 20:10

    Ўзбекистон биринчи хоними Пекиндаги Хитой Миллий музейига ташриф буюрди (фото)  

    24.01.2024, 20:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.