Самарқанд вилояти Қўшработ туманида электр энергиясини ўғирлаган шахслар аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Қўшработ туман бўлими, туман прокуратураси ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро Б.Х. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ноқонуний равишда тошларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳеч қандай ҳужжатсиз электр тармоғига тижорат мақсадида уланиб олиб, жами 753 миллион сўмлик электр энергиясини ўғирлагани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
- Аввалроқ Навоийда “Зармитан” олтин конига қарашли ёрдамчи шахтадан жасад топилгани тўғрисида хабар берилганди.
- Шунингдек, 2022 йилда Самарқандда ноқонуний равишда олтин қазиб олиш билан шуғулланган шахслар ушланган,
- Самарқандда таркибида олтин бўлган руда тошларини ноқонуний қазиб олиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган эди.
Изоҳ (0)