• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Эшакнинг юлдузли онлари, адёл тагидаги пакана, еб бўлмайдиган мевалар — “Кавказ асираси” суратга олинган жойлар ва съёмка жараёнидаги қизиқарли воқеалар

    Бир қизиқ воқеа Леонид Иович Гайдайга навбатдаги дурдона асарини суратга олиш жойини танлашга ёрдам беради: газетани варақлар экан, режиссёр ошиқ йигит севгилисини уйидан қандай ўғирлаб кетгани ҳақидаги мақолага кўзи тушади. Бундай этник хусусиятлар Гайдайга реал воқеаларга асосланган саргузашт фильм суратга олиш учун ажойиб ғоя берди.

    Қолаверса, муаллиф ғоясига кўра, фильм икки қисмдан иборат бўлиши керак эди. Биринчиси, ҳаммамиз яхши биладиган қисм, иккинчиси эса томошабинларга Кавказ тоғларида ғаройиб махлуқни топмоқчи бўлган экспедиция ҳақида ҳикоя қилади. Уни “Қор одам” деб аташ мумкин эди, аммо бу амалга ошмайди — раҳбарият фақат биринчи қисмни маъқуллайди.

    “Кавказ асираси” қаерда суратга олинган?

    Ёз. 1966 йил. “Кавказ асираси” суратга олинган курорт шаҳар — Қрим қирғоғида жойлашган Алушта шаҳри. Ўшандан бери бу ер сайёҳлар учун ҳақиқий диққатга сазовор жойга айланди, чунки бу ерда афсонавий фильм суратга олинган. Аммо фильмнинг кўплаб кадрлари “Мосфильм” павильонларида олинади.

    Нина ва Шурикнинг илк учрашуви Боғчасарой вилояти Куйбишево ва Високое қишлоқлари орасидаги йўлда бўлади. Айтганча, кадрда Люси лақабли эшакни ҳам кўриш мумкин — у фильмнинг асосий деталига айланган, ўша пайтда у Симферопол ҳайвонот боғида яшаган. Жониворнинг юлдузли онлари “Кавказ асираси” билан тугамайди, у кейинчалик “9-рота” номли уруш ҳақидаги фильмда ҳам иштирок этган.

    Леонид Гайдайга Шурикнинг дарёда оқиб кетиш саҳнаси Қрим тоғлари фонида ёқмайди, шунинг учун Краснодар ўлкаси Красная Поляна яқинидаги Мзимта дарёсига боришга қарор қилинади.

    Қаҳрамонни Абхазияда, Рица кўлига борадиган йўлда “ўғирлаб кетиш”га қарор қилинади. Аммо афсонавий учлик — Қўрқоқ, Довдир, Барзанги карусел ёнидаги бочкадан пиво ичадиган ва қўлларини ушлаб машина йўлини тўсган жой Қримнинг жанубий томонида жойлашган Радиант тоғларидаги қишлоқ эди. Туристларни жалб қилиш учун кейинчалик маҳаллий аҳоли кафе, музей, парки бўлган бутун бошли “Гайдай боғи” ва қаҳрамонларга ўхшаган декорация қурадилар – бир нечта жойда картондан ясалган машҳур учлик макети бор.

    2008 йилда Иркуцкда Қўрқоқ, Довдир, Барзанги ва Леонид Гайдайнинг ҳайкали ўрнатилади. Чунки режиссёрнинг болалиги шу шаҳарда ўтган ва у шу ердаги маҳаллий театр мактабини тамомлаган.

    “Кавказ асираси” фильмини суратга олган уйга саёҳат

    Нина мева ва нон еган кадрни эътиборга олмаслик мумкин эмас. У ҳамма саҳналардан олдин — апрель ойида Москвада суратга олинган, ёз келгач, жамоа саёҳатга чиқади.

    Эсингизда бўлса, Нина зинапоядан тоғасининг олдига тушаётганида Саахов билан танишади ва у қиздан: “Никоҳга муносабатингиз қандай?” деб сўрайди. Нина зинадан тушган ўша жой — Қримдаги Алушта шаҳри Крапивний кўчаси ва Багликова кўчаси чорраҳасида жойлашган. Бетон девор ва металл панжаралар асл кўринишида сақлаб қолинган, яшил дарвоза ҳам ўшандай, фақат ҳозир ёғоч эмас, темирдан ясалган.

    Шу уй ортида яшовчи оила фильмнинг суратга олиш тарихи, маҳаллий табиат ва маданиятнинг гўзаллиги билан қизиқувчи сайёҳларни тез-тез қабул қилади. Агар бу жойда узоқроқ қолишни истасангиз, бу оила Крапивний кўчасида “Кавказ асираси” меҳмонхонасини ҳам очган.

    Довдир Шурикка ёнғоқ отган дарахтни унутиб бўлмайди. У Алушта шаҳридан ўн километр узоқликда жойлашган бўлиб, шамол қоялардан ғайриоддий шаклларни ўйиб кетганлиги сабабли “Арвоҳлар водийси” деб аталади.

    Шурик Нинани автобус бекатига кузатиб борган ва кейин эшакка миниб кетган сўнгги кадр Алупка вилоятидаги Ай-Петри чўққиси яқинида суратга олинган.

    Фильм премьераси 1967 йил 3 апрелда бўлиб ўтган ва уни 80 миллиондан ортиқ кино мухлислари томоша қилган. Аммо бу дурдона асардан бебаҳра қолишимиз ҳам мумкин эди, чунки “Госкино” раҳбарларидан бири “то тирик эканман антисовет руҳидаги бу фильм экранларга чиқмайди” дейди.

    Вазият Леонид Илич Брежнев туфайли ўзгаради — у “нимадир янги нарса” кўришни хоҳлайди ва унга Гайдайнинг янги фильмига баҳо беришни таклиф қилишади. Давлат арбобига фильм ёқади. У “Госкино”га амалга оширилган ишлар учун миннатдорлик билдиради. Шундан кейингина фильмнинг экранларга чиқишига рухсат берилади.

    Юқори даражадаги профессионаллик

    Шурик ухлаб ётган қопда дарёга тушиб кетгани ва Нина уни қутқариши керак бўлган саҳна учун каскадёр таклиф қилинган, аммо “Moтор!” дейилган заҳоти каскадёр чўка бошлаган – қиз фильмда суратга тушиш учун сузишни биламан деб алдаган эди. Натижада Наталья Варлейнинг ўзи муздек сувга (5-6 даража совуқ) сакрайди — сувдан чиққан қаҳрамонларнинг титраётгани актёрлик маҳоратидан эмас, балки ҳақиқатан музлаб қолганларидан эди.

    Ёнғоқ дарахти ҳақида

    Юз йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, ўша машҳур ёнғоқ дарахти яхши ҳолатда сақланган. 1992 йилда кўчки бўлиб, ландшафтга зарар етган бўлса ҳам дарахт шикастланмаган. Ҳозирда у кичик панжара билан ўралган ва ёнида “Никулин ёнғоғи” деган ёзув бор. Айтганча, унинг ёнида Нина тош устида турган ҳолда айиқлар ҳақида қўшиқ куйлаган кадр суратга олинган.

    Кичик ёрдамчи

    Никулиннинг қаҳрамони каравотда ётганда товонини қашлаган кадр пакана одам (у адёл остида яширинган) ёрдамида суратга олинган.

    Иштаҳа очувчи саҳна

    Барзанги патнисда мева-чева олиб кирганда Нина уларни иштаҳа билан ейишни бошлаган эпизодда ҳам сирлар бор. Аслида егуликлар муляж бўлган, чунки мазкур кадр эрта баҳорда Москвада суратга олинган ва бу пайтда мева топиш қийин эди.

    Бундан ташқари, патнисда булочка (ҳақиқий номи — гата) бор эди. Суратга олиш пайтида нон жуда эскириб, қотиб қолади. Шунга қарамай, Гайдай Варлейни нонни иштаҳа билан ейишга мажбур қилади.

    20.01.2024, 12:40   Изоҳ (0)   49005
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #СССР. «Кавказ асираси»#Гайдай#Шурик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    200 рублга тушган шоҳона тушлик, КГБ назоратида бўлган «Бриллиант қўл», Брежневга ёққан «Кавказ асираси»: томошабинлар қалбидан жой олган Леонид Гайдайнинг машҳур

    15.06.2022, 22:01

    “Кавказ асираси ёки Шурикнинг янги саргузаштлари” ва бошқалар: севимли фильмларнинг кўпчилик кўрмаган ремейклари  

    05.01.2024, 09:55

    Фильмдаги образи учун ташқи кўринишини қурбон қилган актёр ва актрисалар (фото)

    19.01.2024, 10:40

    Жим Керри — 62 ёшда: Комедик актёрнинг қойилмақом тарзда ижро этган энг яхши образлари (фото)

    19.01.2024, 09:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.