Таиландлик демократия тарафдори Монгкол Тиракот Facebook да монархия ва қироллик оиласини танқид қилган постлари учун рекорд даражадаги 50 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
30 ёшли Тиракота қиролни ҳақорат қилгани учун тегишли қонунга асосан мисли кўрилмаган узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб ёзади Тhе Guardian.
Суд дастлаб унга 28 йиллик қамоқ жазосини тайинлаган. Эркак ҳукмни бекор қилиш ёки ҳеч бўлмаганда жазони қисқартириш умидида апелляция шикояти берган. Аммо Таиланд шимолидаги Чианграй шаҳридаги апелляция суди фаолнинг аккаунтида яна 11 та “кирминал” постни топиб, унинг жазо муддатини 50 йилга оширди.
Бунгача 2021 йилда Таиланднинг яна бир фуқаросига чиқарилган ҳукм — 43 йиллик қамоқ энг қаттиқ жазо саналарди.
Монгкол Тиракот онлайн кийим дўконининг эгаси. У унчалик ҳам машҳур демократия тарафдори бўлмаган, Facebook да бор-йўғи 950 нафар обуначиси бор. У биринчи марта 2021 йилда Таиландда ўн минглаб одамлар иштирокидаги оммавий сиёсий норозилик намойишлари пайтида ҳибсга олинган. Охир оқибат, ушбу ҳаракатларда иштирок этган 250 дан ортиқ иштирокчиларга “ҳақорат қилиш” моддаси бўйича айблов қўйилди.
Изоҳ (0)