Таиланд қироли Маха Вачиралонгкорн (Рама Х) ўзининг расмий маъшуқаси Сининат Вонгватжирапакдининг унвонини тиклади. У ўтган йили консорт ва генерал майор унвонидан маҳрум бўлганди, деб ёзмоқда The Bangkok Post.
Bild маълумотларига кўра, Сининат Вонгватжирапакди пандемия вақтида Таиланд қироли кўчиб ўтган Германияга учиб келган. Монарх уни аэропортда шахсан ўзи кутиб олган.
https://twitter.com/zenjournalist/status/1298759901779501057
35 ёшли Сининат Вонгватжирапакди собиқ ҳамшира бўлиб, 2015 йилда қирол қўриқчилари аъзосига айланган. У қиролликда расмий маъшуқа унвонини 2019 йилнинг июлида, Таиланднинг 68 ёшли қироли расман тўртинчи марта уйланганидан икки ой ўтиб олган.
2019 йилнинг октябрида Сининат Вонгватжирапакди қирол ғазабига учраган. У нафсониятга ҳаддан ортиқ берилгани ва эгрилик қилганликда айбланиб, ҳамма унвонларидан маҳрум этилган. У гўёки қиролича ўрнини эгалламоқчи бўлган. Шундан кейин Таиланддаги махсус қўриқланадиган қамоқхонада сақланган.
Изоҳ (0)