Сурхондарё вилояти Шеробод туманида майнинг ферма ортидан 284 млн сўм зарар келтирган хонадон аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шеробод туман бўлими, прокуратура ва ИИБ ТҚХ киберхавфсизлик ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. “Галагузар” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Э.Э. ўз уйида 23 та тўпламдаги майнинг криптоактивлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 284,8 миллион сўмлик электр энергиясини ўғирлаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатли ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)