• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Медведевнинг мақсади маълум...

    Яқиндагина россиялик Захар Прилепин исмли лўттибознинг “Ўзбекистонга ўхшаганларни босиб олиш керак ва уларга шу ернинг ўзида рус тилини ўқитиш лозим”, деган баёноти анча шов-шувларга сабаб бўлган эди. Ҳаттоки Россия элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилиб, изоҳ беришга мажбур бўлганди. Мана, эскиси совимай туриб, яна бир баёнот янгради, гарчи унда Ўзбекистон тилга олинмаган бўлса-да, хавфсизлик нуқтайи назаридан, албатта, эътибор қаратилиши керак. Чунки бу баёнот муаллифи чакана одам эмас, Россия Федерациясининг собиқ президенти, бугунги кунда Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев.

    “Россиянинг тарихий ҳудудларида бошқа бир мустақил давлатнинг мавжудлиги доимий равишда ҳарбий ҳаракатларни бошлашга сабаб бўлади. Энди кеч бўлди. Украина деб номланувчи саратон ўсмасининг бошида ким туришидан қатъи назар, у қонуний ёки ҳуқуқий мақомга эга бўлиб қолмайди. Бинобарин, янги тўқнашув эҳтимоли доимий сақланиб қолаверади. Ҳар доим”.

    — Эътибор қиляпсизми, Россия урушда ютадими-ютқазадими, бундан қатъи назар, янги уруш эҳтимоли доимо сақланиб қолар экан. Чунки Украина деган давлат борлигининг ўзига тоқат қилиб бўлмас экан. Қизиқ, бу Медведевнинг шахсий фикрими ёки расмий Кремлнинг позициясими?

    Абдували Сойибназаров, сиёсатшунос

    — Бу, албатта, Кремлнинг нуқтайи назари, чунки Медведев Кремлдаги энг мартабали расмийлардан бири. У Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари, яъни Путиннинг ушбу ташкилотдаги муовини саналади. Шунинг учун бемалол бу Кремлнинг баёноти, деб айтиш мумкин. Бунда иккита жиҳатга эътибор қаратиляпти, биринчи навбатда, гўёки Украина халқи бугунги Бандера тузумидан катта жабр-ситам тортяпти, иккинчидан, Россия Украинанинг жанубий ва шарқий ҳудудларига кўз тикмоқда. Яъни Россиянинг “Украина сунъий давлат, биз уни яратишга ҳисса қўшганмиз, болшевиклар Иккинчи жаҳон уруши натижаларига кўра Украинага Польша, Венгрия ва Руминия ҳудудларидан бир қисм, бир қисмдан олиб беришган, Украинани катта йирик давлатга ўзимиз айлантирганмиз. Бугун Украина бизга хиёнат қилдими, биз аввалги ҳудудларимизни қайтариб олишимиз керак”, деган даъвони илгари суряпти. Бунинг хатарли томони шундаки, дунёнинг бошқа давлатлари ҳам эртага Россиянинг тажрибасидан ўрнак олиб, қадимда бирор ҳудуди ён қўшнисига ўтиб кетган бўлса, можаро келиб чиқиши ва дунё тартиботи ўзгариб кетиши мумкин.

    — Ҳа, мақсад Украинани буткул парчалаб ташлаш экани маълум. Ёдингизда бўлса, ўтган йилнинг ёз ойларида Россия Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Польша ҳукуматининг урушдан кейинги мақсадлари муҳокама этилган эди. Ўшанда, мутахассислар фикрига кўра, Россия раҳбарияти Польшага Украинанинг ғарбий ҳудудларини қўшиб олиши мумкинлиги, фақат буни Москва билан келишилган ҳолда амалга ошириш зарурлиги юзасидан нозик ишоралар берган. Демак, Россия Украинанинг бутун ҳудудига даъво қилаётгани йўқ, нега?

    Абдували Сойибназаров, сиёсатшунос

    — Россия жуда яхши биладики, Львов, Винница каби Украинанинг ғарбий ҳудудлари ҳеч қачон Россияга бўйин эгмайди, шунинг учун Россия кўпроқ русийзабон аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудларга кўз тикяпти. Улар Одесса ва Киевгача бориши мумкин, эртага бу жараёнга бошқа ўйинчиларнинг қўшилиб кетиш эҳтимоли юқори. Венгрия, Польша ва Руминия ҳукуматлари ўзларининг азалий ҳудудларини қайтаришни хоҳлаб қолиши мумкин, яъни ҳамма урушнинг тақдирига кўз тикиб турибди.

    — Медведевнинг баёнотига қайтсак: У Украина ҳукуматини ва украин халқини ҳеч қандай куч ҳимоя қилолмаслигидан “огоҳ” этмоқда. “Ғарб Киевдаги қўғирчоқ режим билан қандай хавфсизлик ҳужжатларини имзоламасин, юз фоиз янги уруш эҳтимоли сақланиб қолаверади. Украина Европа Иттифоқига аъзо бўладими, НАТОга қабул қилинадими — фарқи йўқ, ўн йилдан кейинми, эллик йилдан кейинми — барибир уруш бўлади”. Яъни Украина учун давлат сифатида парчаланиб, йўқликка сингиб кетишдан ўзга чора мавжуд эмас. “Россия ракеталари уни қачон бўлса ҳам, қайси ташкилот таркибида бўлса ҳам, йўқ қилади. Айни шу сабабдан Украинанинг мавжудлиги украинлар учун ҳалокатлидир”, деган Дмитрий Анатолевич.

    “Украинлар — оқ-қорани ажрата оладиган одамлар. Ҳозир улар русларга қанчалик ўлим тиламасин, Россия ҳукуматидан қанчалик нафратланмасин, эртакнамо бўлиб туюлаётган Евроиттифоқ ва НАТОга қанчалик интилишмасин, вақти келиб ё абадий уруш ва ўлим, ё ҳаётни танлаш вақти келганда, мутлақ кўпчилик украинлар ҳаётни танлайдилар. Чунки катта ва умумий давлатда биргаликда яшаш — ўзларининг ва яқинларининг ўлимидан кўра афзал эканини тушунишади. Украиналиклар буни қанчалик тез англаб йэтса, шунча яхши”.

    Мана шунақа, танлаш имконияти унчалик катта эмас, Ё умумий давлатда бирга кун кечириш ё ўлим. Бошқа йўл йўқ. Сенга Европа Иттифоқи ҳам, НАТО ҳам ёрдам беролмайди. Асос — бир пайтлар ҳозирги Украина ҳудудининг катта қисми Россия империясига тегишли бўлган. Бир қисми Польшага, дарвоқе, юқорида эслаганимиз — Польшага таклифнинг сабаби ҳам шу эди, бир қисми Руминияга ва ҳ.к. Бинобарин, Россия ўзига қарашли ерларни қайтариб олишга ҳақли. Шу ўринда бир “кичкинагина” савол туғилади: Ундай бўладиган бўлса, бир пайтлар Қозоғистон ҳам, Марказий Осиё республикалари ҳам Чор Россияси таркибида бўлган-ку, бизга ҳам навбат келиб қолармикан ё?...

    Абдували Сойибназаров, сиёсатшунос

    — Масалан, Шимолий Қозоғистон гўёки Россиянинг тарихий ҳудудлари эканлигини Россия расмийлари очиқ айтяпти. Ҳамма нарса Украина урушининг боришига боғлиқ. Агар Украина ютқазса ёки капитуляцияга имзо чекса, бу Россиянинг иштаҳасини очиб юбориши мумкин: эртага Шарқий Европада Евроиттифоқнинг парчаланишига олиб келадиган воқеалар юз бериши ёки Россия Болтиқбўйига, Марказий Осиёга ёки Кавказга кўз тикиши мумкин. Россиянинг мақсади аввалгидек Иттифоқни тиклаш эмас, балки собиқ совет ҳудудидаги республикаларни ўзига бир субъект сифатида, автоном ҳудуд сифатида қўшиб олиш. Мен шу нуқтайи назардан айтмоқчиманки, бугун Ғарб мамлакатлари ҳамда айрим Шарқ давлатлари ҳам яширинча Ғарб коалициясини қўллаб-қувватлаётгани, Украинага ёрдам беришга ошиқаётганининг сабаблари ҳам шу — яқинлашиб келаётган хатарнинг олдини олиш.

    Дунё кескин ўзгаришлар даврига кирди. Ҳудуд талашиш, ер-сув талашиш, ресурсларга эгалик қилиш истаги ҳар қачонгидан кескинлашиб, шиддатлашиб бормоқда. Шу маънода агар Марказий Осиё иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан кучли бўлолмаса, бу ерга зўравонлар бурун суқиб кўриш эҳтимоли сақланиб қолаверади. Бунинг чораси — қўшни республикаларнинг, туркий давлатларнинг бирлашуви, интеграцияси, иқтисодий ва айниқса ҳарбий жиҳатдан юксалиши. Экспертлардан бири таъкидлаганидек, шундай армияга эга бўлиш керакки, унинг вазифаси урушда енгиш эмас, урушнинг олдини олишдан иборат бўлсин, яъни ғаним кўз олайтиришдан олдин қандай қаршиликка дуч келишини ҳис қилсин. Қўрқиброқ турса, янаям яхши.

    19.01.2024, 20:20   Изоҳ (0)   25291
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Мен президент бўлганимда, Путин ҳеч қачон Украинага ҳужум қилмаган бўларди” — Дональд Трамп 

    19.01.2024, 19:08

    Россияда “Ватандош” ўзбек жамияти раҳбарига қарши жиноий иш очилди

    19.01.2024, 18:36

    Ҳусийлар АҚШ ва Британия билан тўғридан тўғри тўқнашувга тайёрлигини эълон қилди

    19.01.2024, 18:09

    “Арманистонга янги конституция керак” — Пашинян

    19.01.2024, 17:50

    Доминикан Республикасида тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилади

    19.01.2024, 17:39

    Германия мудофаа вазири: “Россия 5-8 йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилиши мумкин”

    19.01.2024, 16:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.