Тошкент шаҳар Бектемир туманида контейнер ичидаги қурилиш моллари ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Айтилишича, 17 январь куни соат 17:16 да Бектемир тумани, Порлоқ кўчасида жойлашган контейнер ичидаги қурилиш моллари ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Ёнғинга 4 та ёнғин қутқарув экипажлари соат 17:27 да етиб бориб, соат 17:44 да ёнғин ўраб олиниб, 17:54 да батамом ўчирилди.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)