Мюнхен шаҳридаги аэропорт маъмурияти кучли қор бўрони туфайли 250 дан ортиқ рейсларни бекор қилди. Бу ҳақда DPA агентлиги маълум қилди.
Умумий ҳисобда режалаштирилган 650 га яқин рейснинг учдан бири бекор қилинган.
Ғарбий Бавариядаги бир қатор ҳудудларда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли мактаб дарслари ҳам тўхтатилган.
Аввалроқ MDR портали Германия метеорология хизматига таяниб, “Гертруде” циклони тарқалиши 17 ва 18 январь кунлари мамлакатнинг аксарият ҳудудларида “қор ва музли ёмғир”ни олиб келиши ҳақида хабар берган эди.
Жумладан, республиканинг марказий қисмидаги айрим туманларда кучли қор ёғиши, кучли музлаш кузатилиши айтилган. Шу муносабат билан немис метеорологлари автомобиль ва темирйўл транспортида сезиларли узилишлар, шунингдек, мамлакат шимоли ва ғарбида ёғингарчилик оғирлиги остида дарахтларнинг қулаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Изоҳ (0)