Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ҳожатхона ичидан чақалоқ топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги мазкур хабарларга изоҳ берди.
Унда айтилишича, ҳолат юзасидан тарқалган видеоматериал ўрганилган. Мазкур материал бўйича тезкор суриштирув ишлари олиб борилган. Ангренда жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига бу каби воқеалар қайд этилмаган.
Ушбу видеоматериал Ангрен шаҳри ҳудуди учун фейк (ёлғон хабар) бўлиб, нотўғри маълумот берилгани аниқланди.
Изоҳ (0)