Ўзбекистон фуқаролари Буюк Британияга ишга таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, иш тури мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари. Номзодлар учун талаблар:
- 18-45 ёш;
- рус ёки инглиз тилларини билиш;
- қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича тажриба;
- судланмаган.
Иш ҳақи соатига 10 доллардан бошланади. Буюк Британиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа лойиҳаларида суҳбатдан ўтган, иштирок этаётган, ҳужжатлари тайёрланаётган номзодларга тавсия этилмайди. Қуйидаги харажатлар фуқаро ҳисобидан:
- агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун БҲМнинг 5 баравари;
- виза тўлови 477 доллар;
- авиачипта.
Изоҳ (0)