Бош прокурорга янги ўринбосар — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/01/16/nhg-wmLQLHnV.jpg)
Унга кўра, президентнинг тегишли фармонига асосан, адлия катта маслаҳатчиси Сохибназаров Шамсиддин Шарафидинович бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)