• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Ўзсаноатқурилишбанк таълим ва тажриба алмашиш соҳасида ноанъанавий лойиҳага қўл урди

    Жорий йилнинг 12 январь куни Ўзсаноатқурилишбанк ҳамда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида таълим ва тажриба алмашиш соҳасидаги ҳамкорликка қаратилган меморандум имзоланди. Ҳужжат билан Ўзсаноатқурилишбанк ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда хорижий давлатларда амалиёт ўташини ташкил этишга келишилди.

    Президентимиз томонидан тасдиқланган 2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳамда 2020—2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясида кадрларни танлаш, улар малакасини узлуксиз ошириш ҳамда талаб юқори бўлган йўналишларда мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қаратилган вазифалар белгиланган.

    Шунингдек, давлатимиз раҳбари бошчилигида таълимга оид олиб борилаётган ислоҳотларда, айниқса, илғор хорижий тажрибаларни жорий қилган ҳолда замонавий таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва юқори малакали профессионал кадрлар тайёрлашни янги босқичга кўтаришга катта эътибор қаратилмоқда.

    Ўзсаноатқурилишбанк томонидан ушбу вазифалар ижроси доирасида Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида қатор ишлар амалга оширилди. Мижозларга хизмат кўрсатувчи ходимлар учун халқаро стандартлар ишлаб чиқилди, халқаро таълим дастурлари доирасида ўқув курслари ташкил этилди, кадрларни рағбатлантиришнинг KPI тизими йўлга қўйилди, Сколково Москва бошқарув мактаби билан ҳамкорликда ўқитиш ишлари олиб борилди.

    – Трансформация – бу янги иш муҳити, янгича ишлаш услубидир, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бошқарув раиси Азиз Акбаржонов. – Бугунги кунгача биз кадрлар сиёсатини тизимдаги трансформацияга мос равишда такомиллаштириб, мана шундай ишлаш принципига замин яратдик. Эндиликдаги саъй-ҳаракатларимизда эса, хорижий етакчи банклар фаолиятига нисбатан рақобатбардош бўлиш мақсади кўзланган.

    Банкнинг таълим ва тажриба алмашиш соҳасида олий таълим муассасасини жалб қилиши Ўзбекистон банк тизимида биринчи марта қўлланилаётгани билан аҳамиятлидир.

    – Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини танлов қилганимиз бежиз эмас, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Ходимлар ва ташкилий ривожлантириш департаменти директори в.в.б Абдулазиз Орифжонов. – Олийгоҳ ташкил этилганидан буён банк-молия ва бошқарув йўналишларида дунёнинг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда турли таълим дастурларини илгари суриб келмоқда. Бундан ташқари, институтда банк ва бизнес бошқарувига оид чуқур тадқиқотлар ўтказилмоқда, юзлаб ёшлар етакчи давлатларда амалиёт ўтаб, замонавий билим ва кўникмалар орттирмоқда. Бу борада институт тўплаган тажриба биз билан ҳамкорликда ҳам юқори натижа беришига умид қилаяпмиз.

    Мазкур қўшма таълим дастурига кўра, Ўзсаноатқурилишбанк ходимлари риск-менежмент, комплаенс-назорати, аудит, бизнес таҳлил, лойиҳаларни бошқариш каби соҳанинг муҳим йўналишлари бўйича қайта тайёрланиб, малакаси оширилади. Англия, Германия, Сингапур, Корея ва Швейцариядаги етакчи ўқув марказларида амалиёт ўташ имкониятига эга бўлади.

    Жорий йил давомида дастур доирасида Бош банк, фронт ва бек-офис ходимлари ҳамда топ-менежерлардан иборат 3,5 мингдан зиёд кадрлар ўқитилиб, уларнинг ФРМ, ЧФА, АЧЧА, ПМИ каби халқаро сертификатларни олишига кўмаклашиш режалаштирилган.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    15.01.2024, 15:00   Изоҳ (0)   7947
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Haval Jolion’нинг янгиланган нархлари

    13.01.2024, 16:30

    Onix: тайёр кадастрли коттежларни кв/метрни 11 млн 400 минг сўмдан харид қилишни таклиф этади 

    13.01.2024, 10:30

    Symbiotics Investments ва Asia Alliance Банк ўртасида 4 500 000 долларли кредит шартномаси имзоланди  

    12.01.2024, 21:00

    Kapitalbank омонатлар бўйича ютуқли ўйин натижаларини сарҳисоб қилди  

    12.01.2024, 18:00

    Kia’нинг 2023 йил якунлари бўйича сотув натижалари

    12.01.2024, 15:00

    Ўзбекистонда туризм қандай ўзгармоқда: VEON AdTech таҳлили

    12.01.2024, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.