“Ўзгидромет” 16 январь, сешанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, чўл ҳудудларда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ—3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ—2 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)