Исландияда вулқон отилиши 14 январь куни Гриндавик шаҳри шимолидаги Рейкянес ярим оролида бошланди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Вулқон отилиши бир қатор кичик зилзилалар ортидан содир бўлган. Ҳодисадан бир оз олдин Исландия фуқаролик мудофааси ходимлари шаҳар аҳолисини эвакуация қилган. Лава оқими аллақачон шаклланган ва ортиб бормоқда, бироқ лава қайси томондан отилаётганини ҳозирча аниқлашнинг имкони йўқ. Батафсил маълумот олиш учун фуқаролик мудофааси вертолёти доимий равишда воқеа жойи бўйлаб парвоз қилмоқда.
Ушбу хизмат ходими Хордис Гудмюндсдоттирнинг сўзларига кўра, “Ҳозирча ҳамма нарса Гриндавик шаҳрига жуда яқин жойда содир бўлаётганини айтиш мумкин”.
Мутахассислар ноябрь ойида Исландияда сейсмик фаолликнинг кучайганини қайд этганидан сўнг, мамлакатда вулқон отилиши хавфи ортди.
- Рейкянес ярим оролида VIII асрдан 2021 йилгача вулқон отилиши кузатилмаган. Кейин улар узоқ аҳоли пунктларида яна пайдо бўла бошлаган. Вулканологларнинг фикрича, бу жараён минтақадаги вулқон фаоллигининг янги даврининг бошланиши бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)