Россия Марказий сайлов комиссияси 2024 йил март ойида ўтказиладиган Россия президенти сайловини кузатишда иштирок этиш учун дўст бўлмаган давлатлар вакилларига таклиф юборгани йўқ, деди МСК аъзоси Павел Андреев “Известия” нашрига.
“МСК таклифномаларни фақат ўзининг контрагентларига — бошқа мамлакатлардаги сайлов органларига ва халқаро ихтисослашган саноат (ташкилотлар)га юборади. Биз дўст бўлмаган мамлакатларнинг сайлов органларини таклиф қилмадик”, — дея аниқлик киритди Андреев.
Марказий сайлов комиссияси вакилининг қўшимча қилишича, таклифномалар Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси вакиллари томонидан қабул қилинган. Андреевнинг сўзларига кўра, кўплаб давлатлар Россия президентлик сайловларига кузатувчилар юборишга қизиқиш билдирган.
Кремль 2024 йилги президентлик сайловларига тайёргарликни 2021 йил ўрталарида бошлаган, деб хабар берди “РБК” манбалари. Улар Владимир Путиннинг номзоди таянч сценарий сифатида кўриб чиқилаётганини хабар қилишди.
Россияда президентлик сайловлари 2024 йил 15 мартда бошланиб, 17 мартгача бўлиб ўтади. Амалдаги президент Владимир Путин ўз номзодини илгари сурмоқчи эканини маълум қилди. Шунингдек, Россия Либерал-демократик партиясидан (ЛДPR) Леонид Слуцкий номзоди, бирлашган “Партия роста” ва “Новиэ люди”дан давлат думаси спикери ўринбосари Владислав Даванков номзоди илгари сурилди.
Изоҳ (0)