Вьетнамда 12 январь куни суд икки собиқ вазирни қамоққа олди ва ўнлаб амалдорларни COVID-19 тестларини сотиб олишда давлат маблағларини ўғирлаш билан боғлиқ коррупцион схемада айбдор деб топди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
COVID-19 тестлари билан боғлиқ коррупция ишида собиқ соғлиқни сақлаш вазири Нгуен Тхан Лонг 2,25 миллион доллар пора учун 18 йилга, собиқ фан вазири Чу Нгок Ан эса нотўғри бошқарув учун уч йилга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, суд коррупция можаросига алоқадор яна 35 кишига, асосан, мансабдор шахсларга 18 ойдан 15 йилгача қамоқ жазоси тайинлади.
Соғлиқни сақлаш тизими учун COVID-19 тестларини оширилган нархларда ишлаб чиқаришда айбланган Viet A Technology Corp хусусий тиббиёт компаниясига нисбатан тергов доирасида икки собиқ вазир ва бир нечта амалдорларга ҳам жазо белгиланди.
Аввалроқ Испания грипп ва коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли 10 январдан бошлаб шифохоналарда ниқоб режимига қайтгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)