Fitch Ratings агентлиги Тошкент шаҳрининг хорижий ва маҳаллий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини “BB-” даражаси, “барқарор” прогнозини бекор қилди. Бу ҳақда Fitch Ratings сайтида маълум қилинди.
“Тошкент шаҳри рейтинг жараёнида иштирок этмасликка қарор қилгани учун Fitch рейтинг баҳосини қайтариб олди”, — дейилади сайтдаги хабарда.
“Шу сабабли Fitch энди рейтингни тузиш учун етарли маълумотга эга эмас. Шунга кўра, Fitch бундан буён Тошкент шаҳри учун рейтинг ва таҳлилий хабарларни тақдим этмайди”, — дея қўшимча қилинган Fitch Ratings сайтидаги хабарда.
2019 йил июнь ойида Fitch агентлиги Тошкент шаҳрига “BB-”, прогнози “барқарор” рейтингини тақдим қилганди.
Изоҳ (0)