Япониядаги зилзила оқибатида 110 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълумотларига таяниб, NHK хабар берди. Табиий офатдан 516 киши жароҳатланган. Аввалроқ 94 киши ҳалок бўлгани маълум эди. 222 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Япония ўзини ўзи мудофаа кучлари иштирокида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Жабрланган ҳудудда электр ва сув таъминотидаги узилишлар ҳали тикланмаган, ёқилғи тақчиллиги юзага келган.
Японияда 1 январдан буён юзлаб зилзилалар содир бўлди. Улардан энг кучлиси 7,6 магнитудани ташкил этди. 2024 йилнинг биринчи кунида ғарбий қирғоқда цунами хавфи эълон қилинди ва у 24 соат давомида ўз кучида қолди. Ерости силкинишлари тахминан бир ҳафта давом этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)