• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Фарзандсиз ўтиш пешонамга ёзилган экан”. Отасининг таъзиясида саҳнада рол ижро этган ва бир ўлимдан қолган актриса Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда (фото, видео)

    Кўпчилик томошабинлар Шафоат Раҳматуллаевани “Севгинатор” фильмидаги роли орқали танийди. Аммо актрисанинг фаолияти фақатгина бу комедик фильм билан боғлиқ эмас. У жуда кўп фильмларда суратга тушиш билан бир қаторда, театрда ҳам салмоқли ижод қилган. Ҳаётда кўплаб қийин кунларни бошдан кечирган, бор кучини санъатга бахшида этган ижодкор, Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева бу йил 83 ёшни қаршилади.

    “Дадамга артист бўлишим ёқмаган”

    Шафоат Раҳматуллаева 1941 йилнинг 4 январида Қўқон шаҳрида дунёга келган. Отаси Муқаддасхон колхоз раиси, обрў- эътиборли инсон бўлган.

    Фото: Шафоат Раҳматуллаеванинг шахсий архивидан

    — Оилада тўртта қиз бўлганмиз, ўғил фарзанд бўлмаган. Отам ниҳоятда қаттиққўл, талабчан инсон эди. Онам иккиси бир-бирини шунчалик ҳурмат қилардики, оиламизда жиддий низолар бўлганини эслолмайман. Тўнғич фарзанд бўлганим учун болаликдан меҳнатга ва касб-ҳунар ўрганишга қизиққанман. Санъаткор бўлиш нияти умуман бўлмаган. Педагогика техникумида ўқиб юрганимда театр актёрлари драма тўгараги ташкил қилган. Кўпчилик қизлар қатори мен ҳам қизиқиб қатнаганман. Дарслардан кейин қизлар билан театрга борардик, актёрларнинг хатти-ҳаракатларини кузатардик. Техникумни тугатиш арафасида дадамдан “Театрга ишга кирсам майлими?” деб сўрадим. Аввалига дадам гапимга эътибор бермади, аммо бир куни қаттиқ койиб берди. Қўшимчасига онам ҳам дакки эшитди. “Авлодимдан артист чиқмаган, бу қандай бемаза гап”, деб ўрнидан туриб кетди. Ҳафсалам пир бўлди, — дейди актриса.

    “Қиз меники, сиз аралашманг”

    Актриса машҳур “Мафтунингман” фильми синовларидан муваффақиятли ўтгани, аммо отасининг қаршилиги сабаб суратга олиш ишларида қатнаша олмаганини ҳалигача яхши эслайди.

    Фото: Шафоат Раҳматуллаеванинг шахсий архивидан

    — Илгари режиссёр ёрдамчилари бутун республика бўйлаб юриб, ёш истеъдодларни изларди. “Мафтунингман” фильми ижодкорлари техникумга келиб, кастинг ўтказган. Директорнинг тавсиясига кўра, учта қиз иштирок этганмиз. Мени Сайёра ролига тасдиқлашган. Чунки мен рол ўйнашдан ташқари, қўшиқ айтиб рақсга тушишни ҳам ёқтирардим. “Кастингдан ўтдинг”, дейишганида хурсанд бўлганман, аммо бу ҳақда ота-онамга айтолмаганман. Бир куни дадамга Қориев деган раҳбар қўнғироқ қилиб, “Муқаддасхон ака, қизингизни кинога сўрашяпти, энди рози бўласиз”, деганида жаҳли чиқиб кетиб, “Қиз меникими ёки сизникими, аралашманг”, деган экан. Ўша куни дадам ишдан вақтли қайтди ва мени хонага олиб кириб, “Энди ҳеч қаерда ўқимайди, овқат ва сув ҳам берманглар”, деб яна кўчага чиқиб кетди. Мен ҳам аразлаб кун бўйи туз тотганим йўқ. Дадам кечга яқин уйга қайтиб, олдимга кирди. “Қизим, артистликнинг ўқиши бормикан?” деди. “Ҳа бор, Тошкентда ўқиш керак”, дедим қувониб. “Майли, розиман, фақат ўқиб ўрганинг. Фақат бир шарт билан розилик бераман. Телевизор ва радиога чиқадиган, халқ тан оладиган артист бўлинг. Этагини бошига қоплаб, тўйма-тўй юрадиган артист бўлсангиз, рози эмасман”, деди. Шундан кейин ҳужжатларни тўғрилаб, Тошкентга ўқишга келдим, — дейди актриса.

    “Дадамнинг ўлганини айтишмаган”

    Шафоат Раҳматуллаева 1965 йили собиқ Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтида ўқишни тамомлаб, йўлланма асосида Сирдарё театрига ишга юборилади. Актрисага фаолиятини бошлаган илк йиллардаёқ бош роллар насиб этади. Аммо тўрт йилдан сўнг бошига оғир мусибат тушди.

    Фото: Шафоат Раҳматуллаеванинг шахсий архивидан

    — Театр жамоаси билан Чимкентга гастролга борадиган бўлдик. У пайтлар гастрол сафарлари 15-20 кун давом этар эди. Гастрол якунланишига бир неча кун қолганида жуда хунук хабар эшитиб қолдим. Аслида уни мендан ташқари ҳамма билар экан. Яъни Қўқондан отамнинг автоҳалокатга учраб вафот этгани ҳақида хабар келган экан. “У кетса, бош ролни ким ижро этади? Шунча харажат билан бу ерга келганмиз, молиявий зарар кўрамиз”, деб бу хабарни мендан яширишибди. Билган куним Қўқонга кетай, деб раҳбарлардан рухсат сўраганман. Аммо белгиланган сеансдаги спектаклларни ижро этгунимга қадар рухсат беришмаган. Қалбим йиғлаб, саҳнада рол ижро этиш қанчалар қийинлигини ўшанда билганман. Қўқонга атлас кўйлакда келганман. Ўшанда дадамнинг 20 кунлик жанозаси экан. Остонада турган амакиларим мен билан гаплашмаган. Ҳамма нафратланган, жуда қўпол муомала қилишган. Ўшанда бувим раҳматли “Бу шўрлик отасининг ўлганини билганида атлас кўйлакда келармиди, уст-бошини алмаштиринглар”, деган, — дейди актриса.

    “8 йил яшадим, аммо фарзандли бўлмадик”

    Актриса шахсий ҳаёти билан боғлиқ саволларга жавоб беришни истамайди. Чунки бу мавзу у учун ниҳоятда оғриқли. Актриса катта орзу-умидлар билан оила қурган, аммо ўз розилиги билан ҳаммасига якун ясаган.

    Фото: Скрин

    — Сирдарё театрида ишлаб юрганимда самарқандлик созанда Эркин Қосимов деган маҳоратли аккордеончи йигит билан танишиб қолганман. У пайтлари дадам раҳматли ҳаёт эди. Мени кўргани келганида театр раҳбари билан гаплашган экан. Директоримиз биз ҳақимизда “Бир-бирига мос-да, тушунади”, деб кўп айтарди. Аввалига дадам бошқа вилоятга турмушга чиқишимга қарши бўлган, кейин раҳбаримизнинг саъй-ҳаракати билан розилик берган. Самарқанднинг Панжакент деган жойига келин бўлиб тушганман, турмуш ўртоғим ҳам яхши инсон эди. Мени ҳурмат қилар, ижодимни қўллаб-қувватларди. Аммо бир кам дунё экан, фарзандимиз чақалоқлик пайтида вафот этди. У билан саккиз йил бирга яшадим, аммо ўртада бола бўлмаганидан кейин кетишга қарор қилдим. “Ёшингиз ўтяпти, бошқа аёлга уйланиб, фарзандли бўлинг”, деб иккита кийимимни олиб, уйдан чиқиб кетганман, — дейди актриса.

    “Турмушга чиқолмасдим...”

    Гўзал ва машҳур актрисанинг ошиқлари кўп бўлган. Аммо у оиласидаги вазият сабаб яна турмушга чиқишни истамаган.

    Фото: Шафоат Раҳматуллаеванинг шахсий архивидан

    — Оила қуриш таклифи кўп бўлди. Аммо дадам раҳматлидан кейин роппа-роса бир йил ўтиб, 33 ёшли синглим ҳам вафот этди. Унинг тўртта кетма-кет туғилган фарзанди бор эди. Кичкина боласи эндигина бир ёшга тўлганди. Куёвимиз “Тўртта болани онасиз катта қилолмайман, сизлар билан яшасин”, деди. Сингилларимнинг бири институтда, кенжаси эса мактабда ўқирди. Онам эса умр бўйи уй ишлари билан овора бўлиб, кўчага чиқмаган аёл. Хуллас, оилани кимдир боқиши керак эди. Шу боис турмушга чиқмай жиянларим, сингилларим ва онам учун ишлашга қарор қилдим. Агар оила қурсам, уларга эътибор беролмай қолишим мумкин эди, — дейди актриса.

    “Турмуш ўртоғим қизини менга бермоқчи бўлди”

    Шафоат Раҳматуллаева ажрашганидан сўнг анча йил ўтиб, собиқ турмуш ўртоғи фарзандларидан бирини бериш таклифи билан ёнига келгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Шафоат Раҳматуллаеванинг шахсий архивидан

    — Ажрашганимиздан анча йиллар ўтиб, турмуш ўртоғим билан учрашдик. У тўртта болали бўлганини айтди. Ёнида тахминан 3-4 ёшлардаги ширингина қизалоқ бор эди. “Шафоат, шу қизимни сенга бераман, ёлғиз яшама. Сен ҳам бахтга лойиқ аёлсан”, — деди. “Йўқ, фарзандингиз ўзингиз билан қолсин. Ҳамма бола ўз ота-онаси билан яшагани яхши”, деб таклифини рад этдим. Ҳамма нарса ниятга боғлиқ экан. Ўшанда у инсон “Буларнинг тўйини кўраманми йўқми, ёшим ҳам улғайиб қолди”, — деганди. Орадан кўп ўтмай унинг вафот этгани ҳақида эшитдим. Унга болаларининг тўйини кўриш насиб этмади, аммо кундошим мени қизларининг тўйига чақирди. Бориб дуо қилдим. Ажрашиш менга қанчалик оғир бўлмасин, кимнингдир бахтли бўлишига ва дунёдан армонсиз ўтишига сабабчи бўлдим, деб хурсанд бўламан, — дейди актриса.

    “Унвонни сиз олиб, мени тинч қўйинг”

    Актриса шахсий ҳаётидаги муваффақиятсизликдан сўнг бор эътиборини ижодга қаратади. 1992 йили унга Ўзбекистон халқ артисти унвони берилади. Аммо унинг унвонга лойиқ кўрилиши баъзи ҳамкасбларига ёқмайди.

    Фото: Скрин

    — 1980 йили хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирлангандим. 1992 йили Халқ артистлигига номзодимни қўйишди. Менда унвонга интилиш бўлмаган, чунки бирор марта унвон беринглар, деб сўраган одам эмасман. Театримизда хизмат кўрсатган артист унвонини олган актёр бор эди. Номзодимнинг қўйилиши у кишига ёқмай, раҳбарларга эътироз билдирган экан. Ҳатто республика раҳбарлари билан ўтган мажлисда ҳам “Мен хизмат кўрсатган артист унвонини 1969 йили олганман, Шафоатдан кўпроқ мен муносибман”, деган экан. Бу гапдан кейин ҳужжатларимни Тошкентдан қайтаришган. Театрдаги гап-сўзлар сабаб мени ишга чақиришди. Ўшанда оёғим синиб, уйда даволанаётган эдим. Мажлисга келиб, “Бўлди унвонни сиз олинг, менга ортиқча гап-сўз керак эмас, ўзи оёғим оғрияпти”, деганман. Аммо 1992 йилнинг 28 августида “Суюнчи беринг, сиз Халқ артисти бўлдингиз”, дейишди. Ўшанда саҳнада ўша инсондан ташқари ҳамма ҳамкасбларим табриклади. Фақатгина у киши терс ортига ўгирилиб кетганди. Афсуски, ундан кейин ҳам унга Халқ артисти унвони насиб этмади, — дейди актриса.

    “Тунда ёлғизлигим сезилади”

    Актриса фаолияти давомида кўплаб фильм ва спектаклларда роллар ижро этди. Ҳозир ҳам театрда фаолият юритади. Унга театр ёнидаги Санъаткорлар уйидан хонадон беришган. Аммо актриса тунлари ўзини ёлғиз ҳис қилиши, баъзида ёлғиз яшаганига ачиниши ҳақида гапирди.

    Фото: Скрин

    — Кундузи ёлғиз эканлигим сезилмайди. Пиёда юриб театрга чиқаман, ёшлар билан учрашаман. Ҳурматимни ҳамиша жойига қўйишади. Аммо уйга қайтганимда мени ҳеч ким кутиб олмайди. Тунлари ёлғизлигимни ҳис қиламан. Баъзан нега оила қурмаганим, яна фарзандли бўлишга уринмаганим ҳақида ўйлайман, афсусланаман. Аммо афсусланишдан нима фойда? Барибир ўтган умрни ортга қайтариб бўлмайди-ку.

    Фото: Скрин

    Карантин даврида коронавирусга чалиндим. Касаллик ўпкамнинг 75 фоизига тарқаганини айтишди. Бир неча кун жонлантириш бўлимида даволандим. Шифокорлар яхши қаради, бир ўлимнинг оғзидан қайтариб олишди. Ўшанда шахсий ҳаёт ҳақида ҳам кўп ўйладим. Инсоннинг тақдири она қорнида эканлигида ёзилар экан. Демак, бефарзанд ўтиш менинг пешонамга битилган, афсуслангандан фойда йўқ, — дейди актриса Шафоат Раҳматуллаева.

    05.01.2024, 16:35   Изоҳ (0)   55017
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Камбағал оилада туғилган, фарзанд доғини кўрган ва Ўзбекистоннинг Франциядаги туризм элчиси Жерар Депардье 75 ёшда (фото)

    29.12.2023, 18:05

    “Урушдан қайтган ўликларни кўрганман”. Чернобил фожеаси сабаб беш марта операция бўлган ва депутатликка сайланган Рихси Иброҳимова 86 ёшда (фото, видео)

    31.12.2023, 10:33

    “Мендан яхши Отелло чиқмаган”. 10 ёшидан ишлай бошлаган, 20 йил театрни бошқарган ва иккинчи турмушидан бахт топган Ёқуб Аҳмедов 86 ёшда (фото)

    04.01.2024, 13:35

    Instagram: Тўртинчи бор она бўлган Камола Орипова, Дилшодбек Каттабеков хонадонида бахтли кун, Шаҳло Алижонова умра сафарида

    04.01.2024, 22:15

    Бюджети 10 минг долларлик “Бойвачча” фильмидан 550 минг доллар фойда кўрганмиз — Отабек Мирзахолов ижодий режалари ва илк марта шахсий ҳаёти ҳақида гапирди

    04.01.2024, 16:35

    Онасига ҳовли совға қилган блогер, отасига машина олиб берган актёр ва рўмол ўраган Марям Тиллаева. Instagram янгиликлари

    03.01.2024, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Тошкент давлат юридик университети “ТҲЕ Импаcт Ranking — 2025” халқаро рейтингида 100 поғона юқорилаб, дунё бўйича 301-ўринни эгаллади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб

     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рим папаси Лев XIV, Мадонна ва Жастин Бибер қариндош бўлиб чиқди — NYT

    Шоу-бизнес | 19 июн, 18:40

    “10 йил олдинги ўзимга кўпроқ туғишни маслаҳат берардим”. Дилноза Исмияминова шахсий ҳаёти ва хиёнат ҳақида

    Лайфстайл | 19 июн, 18:24

    Тошкент давлат юридик университети “ТҲЕ Импаcт Ranking — 2025” халқаро рейтингида 100 поғона юқорилаб, дунё бўйича 301-ўринни эгаллади

    Ўзбекистон | 19 июн, 18:16

    Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 19 июн, 18:13

    Дорилар арзонлашиб, дорихоналар назорати кучайтирилади: Фармацевтика агентлиги раҳбари Абдулла Азизов билан суҳбат

    Ўзбекистон | 19 июн, 18:12

    Apple ва Google аккаунтларидан 16 млрд парол интернетга тарқалди — ОАВ

    Дунё | 19 июн, 17:54

    ​​Шамол йўналишининг ўзгариши сабабли бир нечта самолётлар Тошкентга қўна олмади

    Ўзбекистон | 19 июн, 17:52

    Европа Иттифоқи музлатилган рус активларини Украинага ёрдам берувчи фондга ўтказади

    Дунё | 19 июн, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.