Республикачилар партиясидан президентликка номзод Вивек Рамасвами мамлакатни Шимолий Атлантика альянси (НАТО) таркибидан чиқариш нияти борлигини ошкора эълон қилди. Бу ҳақда Американинг Politico газетаси хабар бермоқда.
Рамасвамининг фикрича, НАТО бўйича кўпчилик иттифоқчилар ҳарбий сармоявий мажбуриятларини бажармаяпти ва Америка сармояларини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда. Унинг фикрича, НАТОнинг ‘‘Совуқ уруш’’дан кейинги экспансионизми (ҳудудий кенгайиш) Россия билан йирик можаро хавфини асоссиз равишда оширди.
Вивек Рамасвами 2023 йил октябрь ойида Politico нашрига АҚШнинг НАТОни тарк этиш ғояси ўринли эканлигини айтганди. Бироқ, у мамлакатнинг блокдан чиқиши ‘‘катта трансатлантик инқироз’’ни келтириб чиқариши мумкинлигини ҳам таъкидлаган.
2023 йил декабрь ойи охирида АҚШ Конгресси президентнинг альянсдан чиқиш тўғрисида бир томонлама қарор қабул қилишини тақиқловчи қонунни қабул қилди. Энди Қўшма Штатлар НАТОдан чиқиши учун Конгресс резолюциясини олиши керак бўлади.
Изоҳ (0)