Тошкент—Ангрен—Тошкент йўналишдаги поездлар вақтинчалик ҳаракатланмайди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 6408/6409-сонли Тошкент—Ангрен—Тошкент йўналишидаги поездлар ҳаракати 5 январдан темирйўл участкасини модернизация қилиш мақсадида вақтинчалик амалга оширилмайди.
Аввалроқ “Ўзтемирйўлйўловчи” 2023 йилнинг 4 декабридан 2024 йил 4 январигача Тошкент—Ангрен—Тошкент йўналишдаги поездлар ҳаракат таркибини модернизация қилиш мақсадида ҳаракат вақтинчалик амалга оширилмаслигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)