Навоий вилояти Кармана туманида масжиддаги эҳсон қутиларидан пул ўғирлаган йигит ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, ўғирликни Нурота туманида яшовчи 27 ёшли йигит содир этган. У 2023 йил 9 декабрь куни тунда Кармана тумани марказидаги Қосим-Шайх масжидига кириб, у ердаги беш дона эҳсон қутисини бузиб очган ва ичидаги пулларни олиб кетган.
Йигитдан эҳсон қутиларидан ўғирланган 4 миллион 669 минг сўм пул ҳамда далилий ашёлар расмийлаштириб олинган. Ўтказилган суриштирув тадбирлари давомида йигит 2023 йилнинг 25 ноябридан 9 декабригача Нурота ва Кармана туманларидаги бир нечта масжидда эҳсон қутиларидан пулларни ўғирлаб келгани маълум бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Фарғонада эҳсон қутисини ўғирлаб кетганлар қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)