Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди.
Қайд этилишича, сўнгги кунларда Қозоғистон ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда. Шу билан бирга, яқин ҳафталар давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.
Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланиш, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда машиналарда ҳаракатланмаслик сўралмоқда.
Изоҳ (0)