• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +18°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Марказий Осиё

    Марказий Осиё учун замонавий таҳдидлар: босимларга қандай чап бериш мумкин?

    Марказий Осиё жаҳон сиёсати ва иқтисодиёти учун катта стратегик аҳамиятга эга. Бироқ минтақа барқарорлиги ва ривожланишига путур етказиши мумкин бўлган қатор жиддий таҳдидларга ҳам дуч келинмоқда. Ушбу мақолада Марказий Осиё мамлакатлари учун асосий таҳдидларни кўриб чиқиб, Қозоғистон ва Қирғизистон экспертларининг жорий вазият ва ушбу муаммоларни ҳал қилиш йўллари ҳақидаги қарашларини таҳлил қиламиз.

    Қозоғистон

    Таисия Мармонтова, қозоғистонлик сиёсатшунос

    Марказий Осиё дунёнинг асосий минтақаларидан деярли фарқ қилмайди. Шу сабабдан классик ва янги таҳдидлар бизга ҳам таллуқли. Классик таҳдидларга ҳарбий хавфсизлик киради. Аммо, умуман олганда, муайян бир ҳарбий можаро таҳдиди йўқ. Терроризм, экстремизм, наркотрафик билан боғлиқ таҳдидлар ҳам мавжуд, аммо улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти доирасида, қолаверса, халқаро ташкилотлар, масалан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти фаолият доирасида муваффақиятли ҳал қилинмоқда.

    Янги хавфсизлик таҳдидларига келсак, бу ерда вазият анча мураккаб. Биз учун экологик таҳдидлар жиддий, яъни ичимлик сувининг етишмаслиги. Марказий Осиё ичимлик суви танқислигини бошдан кечириб келган ва бундан кейин ҳам дуч келадиган саккизта минтақадан биридир. Бу Осиё тараққиёт банкининг прогнози. Ичимлик суви заҳирамизнинг асосий қисми стрессда. Шунга кўра, биз бу борада ишлашимиз керак.

    Яна бир муҳим жиҳат — озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи. Бизда бевосита очарчилик таҳдиди бўлмаса-да, экологик бузилиш ва иқтисодий хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар бор – озиқ-овқат сифати ва ўзимизда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг етарли бўлиши. Биз импортга анча қараммиз. Айтиш жоизки, бу ерда Марказий Осиё мамлакатларида вазият бир-биридан фарқ қилади. Умуман олганда, очарчилик таҳдиди ҳақида гапирадиган бўлсак, бу масала Тожикистон ва Қирғизистонга таъсир қилиши мумкин. Чунки бу ушбу республикалардаги қашшоқликнинг юқори даражаси билан боғлиқ. Ўзбекистон ва Қозоғистондаги аҳвол яхши.

    XXI аср таҳдидлари қаршисида минтақа қандай қилиб ўзини ҳимоя қила олади?

    100 фоиз ҳеч қандай. Аммо, умуман олганда, хавфларни камайтириш, ташқи ва ички босимга қарши туришнинг энг яхши қуроли бу ҳамкорлик, ахборот ва ўзаро таъсир, деб айтишимиз мумкин.

    Яъни, шунга кўра, бу халқаро тузилмаларда фаол иш олиб бориш, дипломатияни ривожлантириш ва катта муаммоларни биргаликда ҳал қилиш имконини берадиган ҳамкорлик воситалари ва йўлларини топишдир. Чунки таваккал қилиб ёлғиз курашиш жуда қийин.

    Йирик давлатлар босимини четлаб ўтиш имконсиз. Марказий Осиё давлатлари ўрта куч деб аталади, шунинг учун Россия, Хитой, АҚШ ва Европа Иттифоқи каби супер ўйинчиларнинг босимига бевосита қаршилик кўрсатиш бефойда. Чунки улар қувват параметрлари, иқтисодий кучи бўйича биздан ўзиб кетмоқда. Аммо ҳозир Қозоғистон кўп векторли ташқи сиёсат йўлида, бу таҳдидларга берилмаслик, шантаждан қочиш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилишни ўз ичига олади. Яъни, тенг масофа сақлаш, манёвр, мослашувчан музокара стратегияларидан фойдаланиш ва биринчи навбатда, ўзаро таъсир ўтказиш.

    Қирғизистон

    Григорий Михайлов

    “Logistan” Telegram канали бош муҳаррири, Марказий Осиё бўйича эксперт

    Марказий Осиёга таҳдидлар рўйхати анча узун. Биз табиий офатлар ва иқлимий ҳодисалар билан боғлиқ таҳдидларни алоҳида кўрсатишимиз мумкин: сел, чўлланиш ва бошқалар.

    Шунингдек, инсон фаолияти билан боғлиқ таҳдидларни, масалан, стратегик муҳим инфратузилма объектларининг юқори даражада эскиришини таъкидлаш керак. Буни ҳозир Қирғизистонда кузатиш мумкин, Қозоғистонда энергетика билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

    Шунингдек, минтақа давлатлари ўртасида юзага келиши мумкин бўлган қуролли тўқнашувлар билан боғлиқ таҳдидларга ҳам эътибор қаратиш лозим. Бу, масалан, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳал этилмаган чегара муаммоси.

    Бундан ташқари, аҳоли сони ўсишини кўрсатиш мумкин. Шу билан бирга, ер, сув ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш етарли эмас.

    Шунингдек, экстремистик кайфиятнинг кучайиши, қуролли тўқнашувларга олиб келиши мумкин бўлган сиёсий инқирозлар эҳтимоли бор — рўйхат жуда узун.

    Минтақанинг ўзига қандай ёрдам кўрсатиш масаласига келсак, бу ерда 20 йил олдин амалга оширилиши керак бўлган кенг кўламли чора-тадбирлар мавжуд — энергия ёки сув танқислиги муаммосини олдини олишдан тортиб, аллақачон юзага келган муаммоларни ҳал қилиш учун катта миқдордаги маблағ, куч ва ресурсларни сарфлашгача.

    Минтақа учун энг долзарб муаммоларни ҳал қилиш учун ўнлаб миллиард доллар сармоя, муҳим сиёсий ирода ва давлатлар ўртасидаги мувофиқлаштириш зарур. Бундан ташқари, унчалик оммалашмаган чоралар ҳам мавжуд бўлиб, аҳолининг бир қисми уларга қарши. Бу анча мураккаб масала.

    Кўп сонли муаммоларни келтириб чиқарадиган ва мураккаб ечимга эга бўлган мавзуга мисол қилиб Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳал этилмаган чегара муаммосини келтириш мумкин.

    Буни муроса йўли билан ҳал қилишга бўлган ҳар қандай уриниш муқаррар равишда сиёсий вазиятнинг кескинлашишига ва маълум бир давлат ҳокимиятининг обрўсига путур етказади. Бу масаланинг ҳал этилмагани чегарада қуролли тўқнашувлар хавфини кескин оширади.

    Жумагулов Бактибек,

    Евросиё стратегик тадқиқотлар маркази директори, сиёсатшунос

    Ички омиллар хавфсизликка асосий таҳдиддир, муҳим савол: улар қаердан келиб чиқади? Одатда улар бир эмас, бир нечта омиллар билан боғлиқ. Ҳокимият учун тартибсиз кураш, жамиятдаги сиёсий тафовутлар, экстремистик диний кучларнинг тажовузкорлиги, минтақавий низолар, этник қарама-қаршиликлар ва ҳоказолар — буларнинг барчаси сабаб бўлиши мумкин.

    Бундан ташқари, таҳдидлар орасида ташқи таҳдидларни ажратиб кўрсатиш керак: халқаро терроризм, радикал мафкура, табиий ресурслар ва ҳудуд учун ҳарбий қарама-қаршилик.

    Ички муаммолар энг катта хавф туғдирар экан, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни сақлашнинг асосий йўли уларни бартараф этиш бўлиши керак. Ҳатто ташқи хавф-хатарларга қарши тўсиқ ҳам биринчи навбатда мамлакатлар ичида қурилиши керак. Дарҳақиқат, Марказий Осиё давлатлари буни тобора англаб етмоқда, ислоҳотлар ҳам шунга қаратилган бўлиши керак.

    Иқтисодиётни ривожлантириш, қашшоқликка барҳам бериш, коррупцияга қарши курашиш, ижтимоий адолат, аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда миллий тараққиёт ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш ислоҳотларнинг асосий элементлари бўлиши керак. Албатта, бу узоқ ва оғриқли жараён бўлиб, муваффақиятга бир кунда эришиб бўлмайди.

    Евросиёда барқарорлик ва хавфсизликни сақлашнинг асосий механизмларидан бири Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ҳисобланади. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўз фаолияти давомида жаҳон миқёсида муҳим сиёсий салмоқ ва нуфуз орттирди. 2021 йилда АҚШнинг Афғонистонни тарк этиши ва бу давлатда янги сиёсий раҳбарият ҳокимиятга келиши муносабати билан воқеалар ривожининг ўта пессимистик сценарийлари пайдо бўлмоқда.

    Терроризм, наркотик моддалар контрабандаси, ноқонуний миграция ва гуманитар фалокат кўринишидаги минтақавий таҳдидларнинг кучайиши эҳтимоли юқори. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Евросиё хавфсизлик архитектурасининг муҳим элементи бўлиб, бу таҳдидларга қарши туриш учун яхши салоҳиятга эга.

    Ташкилотнинг 2021 йил сентябрда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган юбилей саммитида умумий позиция ишлаб чиқилди. ШҲТга аъзо барча давлатлар афғон муаммосини сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш тарафдори бўлиб, инклюзив ҳукумат тузиш зарурлигини таъкидлади. Эрон тўлақонли иштирокчи сифатида минтақавий муаммоларни ҳал қилишда ташкилот учун қўшимча устунликка айланди. Афғонистон ривожига сезиларли таъсир кўрсатувчи Эрон омили Афғонистоннинг янги ҳокимиятлари билан муносабатларни йўлга қўйишнинг асосий омилларидан бирига айланиши мумкин.

    Шундай қилиб, ШҲТ хавфсизлик соҳасида муҳим интеграция салоҳиятига эга, ташкилот Афғонистон муаммосида ўзининг ижобий ролини ўйнаши керак.

    Замонавий шароитда Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниҳоятда зарур. Шундай қилиб, минтақадаги барча давлатлар учун энг долзарб масала ички сиёсий барқарорлик ва хавфсизликдир.

    Гиёҳванд моддалар савдоси ва Афғонистондан келиб чиқиши мумкин бўлган таҳдидлар Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари учун долзарбдир.

    Дунё манзарасининг ўзгариши, Россия ва Украина ўртасидаги зиддият, Россия Федерациясига қарши санкциялар ва ташқи ўйинчиларнинг кучайиши шароитида Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги бўйича ортиб бораётган хавф-хатарларга дуч келмоқда. Бу вазифалар жорий йилда ҳам долзарбдир.

    Фақат қўшма мудофаа тадбирлари, машғулотлар, шунингдек, КХШТ каби ташкилотлар доирасидаги ҳаракатлар Марказий Осиё давлатларини турли таҳдидлардан ҳимоя қила олади.

    Бу турли платформалар — КХШТ, ШҲТ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Евросиё иқтисодий иттифоқи ва бошқа бир қатор платформалар доирасида интеграция ва кўп томонлама ҳамкорликни тақозо этади.

                                                                                                            Азамат Хайдаралиев

    28.12.2023, 15:50   Изоҳ (0)   23788
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Сурайё Мажидова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий Осиёда 10 млн киши соғлом озиқ-овқат билан таъминланмаган — EТБ

    08.11.2023, 21:35

    Марказий Осиёдаги экологик муаммоларга қарши кураш бўйича Ўзбекистон таклиф этган резолюция БМТ Бош Ассамблеясида қабул қилинди

    20.12.2023, 13:57

    Марказий Осиё давлатлари энг арзон ва энг кўп сув истеъмол қилади — тадқиқот

    22.12.2023, 14:33

    Россия муфтийси муҳожирлар масаласида Марказий Осиёдаги ҳамкасбларини танқид қилди

    27.12.2023, 13:50

    “Толибон” делегацияси Ўзбекистонда. Ташрифдан қандай мақсад кўзланган?

    26.12.2023, 21:45

    Ўзбекистон Википедияда давлат тилида чиққан мақолалар сони бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади

    24.12.2023, 23:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Систит — бу уят эмас!


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47

    Исроил танклари Ғазода овқат кутаётганларга ўт очиб, 32 кишини ўлдирди

    Дунё | 1 июн, 21:45

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 500 та дрон иштирокидаги шоу

    Ўзбекистон | 1 июн, 21:00

    Қозоғистон армиянинг тайёргарлигини текшириш учун машқлар ўтказади

    Қозоғистон | 1 июн, 20:40

    Майда ойлик инфляция кескин ошди. Қайси ҳудудларда нархлар тез ўсмоқда?

    Иқтисодиёт | 1 июн, 20:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.