Белгород маркази 30 декабрь куни тушдан кейин Украина томонидан ўққа тутилди.
Ҳодиса оқибатида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 14 киши ҳалок бўлган, юздан ортиқ киши жароҳатланган. Гувоҳлар отишмани уруш бошланганидан бери энг оғир отишмалардан бири деб атаган.
Украина ОАВнинг разведка хизматларидаги манбалари бу Украина шаҳарларига қилинган оммавий ҳужумларга жавоб эканлигини айтди. Россия Мудофаа вазирлиги зарба “эътиборни фронтдаги мағлубиятлардан чалғитиш” ва рус армиясини қўзғатиш учун қилинган, деган фикрни билдирган.
Изоҳ (0)