UzAutoMotors байрам муносабати билан машинага пул тўлаш муддатини узайтирди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, UzAutoMotors харидорларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 25—27 декабрь кунлари тузилган шартномалар бўйича тўловни байрам кунлари муносабати билан 2024 йилнинг 10 январь кунига қадар узайтирди.
Компания аввалроқ Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобилларининг 2024 йилдаги ички бозорга йўналтирилган ҳажми учун контрактация якунланганини хабар қилганди.
Изоҳ (0)