UzAutoMotors иш вақти тугагани сабабли шартнома тузиш жараёнини вақтинча тўхтатди.
Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
Маълум қилинишича, контрактация очилган вақтдан бошлаб, 25 декабрь соат 19:40 ҳолатига кўра, UzAutoSavdo платформасидан фойдаланган ҳолда жами 31 500 дан ортиқ шартнома муваффақиятли тузилди.
UzAutoSavdo онлайн-савдо тизими 7 000 та киберҳужум кузатилди. Умуман олганда, тизимда ушбу вақт оралиғида 3 миллиондан ортиқ фаол сеанслар қайд этилган.
Ушбу давр мобайнида компаниянинг Call-маркази томонидан 2100 та мурожаатлар қабул қилиниб, кўриб чиқилди.
“Агар сизда саволлар туғилса, ҳар қандай ҳолатларда Call-марказга мурожаат қилишингиз мумкин.
Шунингдек, иш вақти тугагани сабабли шартнома тузиш жараёни вақтинча тўхтатилди. Онлайн контрактация 26 декабрь куни соат 10:00 да қайта тикланади”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)