Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 19-турида “Ливерпуль” 26 декабрь, сешанба куни “Бёрнли”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ мерсисайдликлар ҳисобни очди. Дарвин Нуньес ўз номини таблога ёздириб қўйди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисоби билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг охирида “Ливерпуль” ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 90-дақиқад Диогу Жота дарвозани ишғол қилди.
Шу тариқа Юрген Клопп шогирдлари ғалабани расмийлаштириб, очколарини 42 тага етказиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди.
АПЛ
19-тур
26 декабрь, сешанба
“Бёрнли” — “Ливерпуль” 0:2
Голлар: 0:1 – 6 Нуньес, 0:2 – 90 Диогу Жота.
“Бёрнли”: Траффорд, Витиньо, ЎШи, Байер, Тейлор, Браунхилл (Ремзи, 90), Берге, Одобер, Фостер (Редмонд, 85), Амдуни (Бруун Ларсен, 85), Ндайишимие (Гудмундссон, 61).
“Ливерпуль”: Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Куанса, Гомес, Эндо, Гравенберх (Жонс, 66), Эллиотт (Диас, 67), Салоҳ, Гакпо (Собослаи, 67), Нуньес (Диогу Жота, 84).
Огоҳлантиришлар: Берге (22), Александер-Арнолд (77), ЎШи (90).
Изоҳ (0)