Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 18-турида “Ливерпуль” ва “Арсенал” 23 декабрь, шанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида лондонликлар футболчиси Эдегорнинг узатмасидан сўнг Габриэль ҳисобни очди. 29-дақиқада эса Муҳаммад Салоҳ ажойиб ҳаракатлари билан ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим дуранг натижа билан якунланди.
Иккинчи бўлимда эса жамоалар эҳтиёткорроқ ҳаракат қилди ва шу сабабли дарвозалар ишғол этилмади.
Ушбу дуранг натижадан сўнг “канонирлар” 40 очко билан турнир етакчиси сифатида қолди. “Ливерпуль” эса 39 очко билан 2-ўринда ва етакчини таъқиб қилишда давом этадиган бўлди.
АПЛ
18-тур
23 декабрь, шанба
“Ливерпуль” — “Арсенал” 1:1
Голлар: 0:1 – 4 Габриэль, 1:1 – 29 Салоҳ.
“Ливерпуль”: Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Симикас (Гомес, 35), Эндо, Собослаи, Жонс (Гравенберх, 68), Салоҳ, Диас (Эллиотт, 68), Гакпо (Нуньес, 68).
“Арсенал”: Райя, Уайт, Габриэль, Салиба, Зинченко, Эдегор, Райс, Ҳаверц, Мартинелли (Троссард, 68), Сака, Габриэль Жезус (Нкетиа, 78).
Огоҳлантиришлар: Сака (38), Эндо (45), Ҳаверц (45), Райс (49), Салоҳ (84), Нкетиа (86).
Изоҳ (0)