• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Ёшариб бораётган қандли диабет, хавф гуруҳидаги семизлик, соғлиқни “емираётган” ширинликлар — эндокринолог Раушания Бегишева билан суҳбат

    Жаҳонда кўринмас эпидемия деб аталаётган иккинчи типдаги қандли диабет касаллигининг хавфи кундан кунга ортиб бормоқда. Буни тобора ортаётган беморлар сонидан ҳам билиш мумкин. Ачинарлиси, мазкур касалликнинг ёшларда ҳам учраб бораётгани хавфнинг икки баравар юқорилигидан далолат бермоқда.

    “Дарё” мухбири эндокринолог Раушания Бегишевадан қандли диабетнинг дастлабки жараёни ва унинг олдини олиш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида суҳбатлашди.

    Раушания Бегишева
    Фото: Шахсий архив

    — Айни кунларда юртимизда ортиқча вазн ва қандли диабет билан касалланиш бўйича аҳвол қандай?

    — Академик Тўрақулов номидаги республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий маркази маълумотларига кўра, иккинчи турдаги диабетга чалинган 350 мингга яқин бемор бор. Аслида бу рақамлар бир неча бараварга кўп бўлиши эҳтимоли юқори.

    Агар аёлнинг бел айланаси 80 см дан, эркакники 90 см дан ортиқ бўлиши хавотирли. Бел ҳажмининг ошиши инсулинга сезувчанликни кўрсатади, бу эса кейинчалик 2-тоифа диабетга олиб келади. Афсуски, семиришга мойил бўлганлар сони камайиш ўрнига ўсиб бормоқда. Мен буни тобора кўпайиб бораётган беморлар сонига қараб айта оламан.

     — Эндокринология нуқтаи назаридан вазн ортиши ва қандли диабет ривожланишининг асосий сабаблари нимада?

     — Вазн ортиши сабабининг энг биринчи омили нотўғри овқатланиш — ширинликлар, шакарли ичимликлар, қандолат маҳсулотлари, озуқада ноннинг кўплиги. Рационда ёпган нон, чой ва шакар устунлик қиладиган маҳсулотлар эртами-кечми жиддий муаммоларга олиб келади.

    Фото: “Дарё”

    Тушунаман, биз нотўғри деб атаётган овқатланишнинг сабаби маблағнинг етишмаслиги билан ҳам боғлиқ. Биз мева ва сабзавотларга бой юртда яшасак-да, афсуски, нон ва шакарни кўпроқ афзал кўрамиз. Яна бир жиҳати жисмоний фаоллик кундалик ҳаётдан чиқиб бормоқда. Шунингдек, меъёридан ортиқ овқатланиш ва ширинликларга ружу қўйиш ҳам ортмоқда.

     — Тўғри овқатланиш рационига кўра кунига неча грамм шакар истеъмол қилиш керак? Шакардан бутунлай воз кечиш мумкинми?

     — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, кунига тахминан 50 грамм шакар истеъмол қилиш тавсия этилган. Бу кунлик калория истеъмолининг 10 фоизига тенг дегани. Айтайлик, сиз кунига 2 минг калория истеъмол қиласиз ва 10 фоизи айнан шу 50 грамм бўлади. Бунда ширин ва қуритилган мевалар, шарбатлар, йогуртлардан оладиган ҳамда озиқ-овқатга қўшиладиган шакар ҳам ҳисобга киради.

    Фото: “Дарё”

    Шакарсиз ҳам ҳаёт кечириш мумкин. Қайтага, яшаш осонроқ ва соғлом бўласиз. Ширин мевалар, асал ёки қора шоколад шаклида ширинликлардан бутундай воз кечиш шарт демайман. Лекин ҳамма нарсани меъёри бор. Табиий шакарни кундалик истеъмолдан чиқариб кўринг, натижани жуда тез сезасиз.

    Кўпгина беморлар ширинлик емаслик фикрлаши, ишчанлиги салбий таъсир қилиши ва бу ўзини ёмон ҳис қилишига олиб келишини айтади. Бундай ҳолатда тавсиям шундай бўладики, биринчи навбатда ширинликка бўлган иштиёқ сабабини эндокринолог ва бошқа мутахассислар билан биргаликда аниқлаш ва шунга қараб муаммога ечим излаш лозим. Бу микроэлементларнинг етишмаслиги, гормонал касалликлар ёки ичак микрофлорасининг бузилиши бўлиши ҳам мумкин. Одатда соғлом инсон ширинликларни унчалик даражада хоҳламайди.

     — Чет элда жуда кўп машҳур маҳсулотлар ёрлиғида “шакарсиз” ёки “шакар миқдори камайтирилган” деган ёзувга кўзимиз тушади ва бу ишлаб чиқарувчига рақобатда устунлик берадиган омил сифатида қаралади. Бизга бундай ёндашувлар ҳали кириб келганича йўқ. Шундай шароитда яхши маҳсулотни ёмонидан ажратиш кўникмасини қандай шакллантириш керак?

     — Инсоннинг ўз соғлиғига бўлган қарашларини ўзгартириш керак. Мен ҳар доим беморларимга ўз касалликларини ўз пулларига сотиб олишларини айтаман. Истеъмол қилган ҳар бир маҳсулотга онгли равишда, тўғри ёндашиш керак. Ҳозир ширинлик жиддий таҳдид бўлиб туюлмаслиги мумкин, лекин секин-аста йиғилиб бориб каттароқ муаммоларга олиб келади.

    Менимча, истеъмолчиларга озиқ-овқат ёрлиқлари ва белгиларига эътиборли бўлиш, уларнинг ратционидаги калория ва шакарни ҳисоблашни ўргатиш соғлом турмуш тарзига тарғиб қилишдаги тўғри йўллардан биридир.

    Фото: “Дарё”

    Ширинликларни истеъмол қилишининг ўз вақти ва тартиби бор. Масалан, оч қоринга ширинлик ейиш мутлақо мумкин эмас. Бу қондаги инсулинни кўтариб юборади. Шунинг учун озроқ салат истеъмол қилиб, шакарсиз чой ва қаҳва ичишга одатланиш самара беради.

    Яна бир муҳим жиҳат — одамларни танлашга ўргатиш керак. Озиқ-овқат маҳсулотларини танлаш соғлиқ ва касаллик ўртасидаги танловдир.

     — Ҳозирги кунда табиий шакар ўрнини босувчи, ўзида турли моддаларни сақловчи ўсимликлар таклиф этилмоқда. Бу шакар ўрнини босиши мумкинми?

    Менимча, энг хавфсизи стевия ўсимлигидир. Стевия мураккабгулдошларга мансуб кўп йиллик ўтсимон ўсимлик бўлиб. унинг баргида сахарозага нисбатан 150—300 баробар юқори бўлган қимматбаҳо стевиозид моддаси бор. Аччиқ таъмли, ҳамма ҳам уни ёқтирмайди, лекин у табиий ва хавфсиз.

     — Ҳукуматнинг 2024 йил 1 апрелдан бошлаб таркибида шакар бўлган ичимликлар учун акциз солиғини жорий этиш бўйича таклифи Олий Мажлиснинг иккала палатаси томонидан маъқулланди. Айтинг-чи, бундай тартиблар соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, хусусан, ортиқча вазн ва диабетга қарши курашишга қанчалик ёрдам беради?

    Шакарни истеъмол қилишни чеклаш ғояси ёмон эмас. Лекин бу иш берармикан? Тўғри, одамлар ичимлик учун аввалгига қараганда кўпроқ пул тўлаётганини тушунади ва бу қайсидир маънода истеъмолчини ундан қайтариши мумкин. Яна бир жиҳати акциз солиғи фақатгина рўйхатдан ўтган яъни сертификатланган маҳсулотлар учунгина қўлланади. Бундай тоифадаги маҳсулотларни қандайдир тарзда назорат қилиш мумкин. Лекин бунга параллел равишда лицензиясиз ва контрабанда маҳсулотларни ҳам назардан қочирмаслик, уларни солиқ органлари доимий равишда назоратда ушлаб туришлари керак бўлади.

    Амалиётда сал бошқачароқ — одамлар бирор нарсадан воз кечишдан кўра, уни ўрнини босувчи арзонроғини сотиб олишни бошлайдилар. Мен иқтисодчи эмасман. Шахсий фикрим шуки, солиқ органлари арзонроқ турдаги, таркибида шакари бор бўлган ичимликларни олиб киришда қандайдир бўшлиқлар қолдирмаслиги керак. Агар ундай қилинмаса, Ҳукумат қўлламоқчи бўлган тартиб маъносиз бўлиб қолади. Мен бундай акциз солиғини жорий этган мамлакатлар статистикасини кўриб чиқдим — баъзи жойларда бу яхши, бошқаларида эса фойдали бўлмаган.

    Фото: “Дарё”

    Тўғри, акциз солиғи тадбиркорларни маҳсулотлардаги шакарни камайтиришга ундайди. Фақатгина ичимликлар бу ерда ҳеч нарсани ҳал қилмаслигининг эҳтимоли юқори. Бундай тартиб нафақат ичимликларга, балки қандолат маҳсулотлари, йогурт, сутли коктейллар, ширинликлар ва бошқа пишириқларга ҳам татбиқ этилишини фойдадан ҳоли бўлмайди.

     — Сизнингча, нотўғри овқатланиш ва ортиқча вазнга қарши курашишда қандай чоралар кўриш зарур?

     Баъзи маҳсулотлар нархининг ошиши одамлар шакарни камроқ истеъмол қилишига кафолат бермайди. Инсон ўз соғлиғи ўз қўлида эканлигини тушуна бошламагунча ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Бировни соғлом бўлишга мажбурлаш мумкин эмас.

    Одамларга кўпроқ маълумот етказишимиз шарт. Ишлаб чиқарувчиларни шакарни камайтиришга, зарарли қўшимчаларни олиб ташлашга, ёғ миқдорини камайтиришга ва буларни ёрлиқларда акс эттиришга ундашимиз керак. Маҳсулотларни танлаш, яхшисини ёмонидан ажратиш кўникмасини шакллантиришимиз зарур.

    Минг афсуски, аксар оилаларда болаларга овқатланишда танлаш имконияти берилмайди. Овқат танлаган бола яхши бола эмас гўёки. Унга нима берса, шуни ейиш керак. Бир хил овқатланиш — нон ва шакарли чой. Одамларни гўдаклигиданоқ ширин сувга ва нонга ружу қўйдириб семиришга ўргатиб боряпмиз.

    Ёмон томони қандли диабет ёшариб бормоқда. Касаллик анча аввал бошланган ёшлар қабулимга келмоқда. Аксарининг бошланиш нуқтаси нотўғри овқатланишдан.

    Қандли диабет одамни ногирон қилади ва бу давлат бюджетига катта юклама. Шунинг учун мазкур масала кўтарилаётгани яхши. Аммо қилинаётган ишлар тўғри ва самарали бўлсин. Шунчаки “халқ саломатлигига ғамхўрлик қилинди” деб ёзилиб, “бажарилдими, ҳа бажарилди” қабилида иш тутилмаслиги лозим.

    Жаҳонда диабет билан оғриган беморларга вазн йўқотишга ёрдам берадиган янги авлод дорилари мавжуд. Аммо улар жуда қиммат ва ҳамма ҳам уларни сотиб ололмайди. Шу учун одамлар нотўғри овқатланиш оқибатларини тушунишлари ва бунинг учун уларга ҳар доимгидан-да кўпроқ маълумот етказиш лозим. Акцияларни ўтказиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш керак. Давлат дастури барча ахборот манбалари, оммавий ахборот воситалари, телевидение, интернет, ташқи рекламани қамраб олувчи вертикал тарғибот олиб борилиши керак.

    Бизга мутахассислар иштирокидаги дастурлар, соғлом маҳсулотлар ҳақида маълумот, тўғри овқатланиш бўйича пазандачилик шоулари айни кундаги жуда ҳам долзарб масала. Харажатларнинг кўплигидан қатъи назар, аҳоли учун қулай бўлган арзон спорт мажмуаларини яратиш керак.

    Ортиқча вазнни йўқотиш ёки соғлом овқатланишни йўлга қўйиш учун қандайдир янгича усулларни ўйлаб топишимиз шарт эмас. Дунёда минглаб усуллар аллақачон синовдан ўтган ва чет элларда ўз самарасини кўрсатиб келмоқда. Биз шулар орасидан ўзимизга кераклигини танлаб олиб, татбиқ этишимиз керак холос.

    Шуни унутмаслик керакки, бугун бу касаллик учун курашишга сарфланган маблағлар кейинчалик бутун мамлакат бўйлаб ногиронларни қўллаб-қувватлашга сарфланадиган харажатлардан юз чандон арзонга тушади!

    25.12.2023, 18:57   Изоҳ (0)   15832
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қандли диабетнинг ҳамма билиши керак бўлган 9 та белгиси

    18.08.2023, 11:40

    Қандли диабетга чалинмаслик учун қандай овқатланиш керак?

    29.08.2023, 15:46

    Инсулинга резистентлик белгилари: улар эътиборсиз қолдирилганида қандли диабет юзага келиши мумкин 

    26.09.2023, 12:57

    Ҳамма касалликлар асабдан: Стресс организмга қандай таъсир кўрсатади?

    25.12.2023, 16:35

    Қишда инсон организми қайси витаминларга эҳтиёж сезади?

    19.12.2023, 17:35

    D витамини танқислигининг олдини олишда ёрдам берадиган 6 маҳсулот 

    19.12.2023, 16:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10

    Эндрю Робертсон “Атлетико”га ўтиши кутилмоқда

    Спорт | 14 июн, 20:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.