Ўзбекистон фуқаролари Литвага юк автомобили ҳайдовчилигига ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, иш тури — “CE” тоифали гувоҳномага эга юк автомобили ҳайдовчиси. Иш ҳақи: ойига 2000 евродан бошланади (нетто - солиқлар ушлангандан кейин). Суғурта иш берувчи томонидан қоплаб берилади. Номзодлар учун талаблар:
- 27-45 ёшдаги эркаклар;
- рус тилини билиши;
- “CE” ҳайдовчилик гувоҳномаси;
- судланмаганлик;
- камида 1 йиллик тажриба;
- Ўзбекистондан чиқишга таъқиқ бўлмаслиги;
- ҳайдовчилик картаси;
- КОD-95 сертификати бўлиши шарт.
Изоҳ (0)