Европанинг ерости омборларидаги газ захиралари 88 фоиздан пастга тушди.
Декабрь ойида минтақага етказиб берилган суюлтирилган газ (LNG) ўтган ойга нисбатан бир оз кўпроқ бўлди, деб хабар бермоқда “ТАСС”.
Европа биржасида газ нархи 1 минг куб метр учун 380 доллардан пастга тушди. “Газпром” Европага Украина орқали транзит билан кунига 42,4 миллион куб метр газ етказиб беради.
“Газпром” Россия газини Украинанинг “Суджа” газ ўлчаш станцияси орқали транзит билан тасдиқланган ҳажмда етказиб беради. 21 декабрь ҳолатига бу кўрсаткич 42,4 миллион кубометрни ташкил қилди. “Сохрановка” GOS орқали газ етказиб бериш сўрови рад этилди, деди журналистларга "Газпром" вакили.
Изоҳ (0)