• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда дарахтларни ноқонуний кесган айрим шахслар 15 суткага қамалиши мумкин

    Ўзбекистонда дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жавобгарликни ошириш кўзда тутилган қонун 20 декабрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Фото: “Дарё” / Фазлиддин Муқаддасов

    Таклиф этилаётган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир қатор ўзгариш ва қўшимчалар киритилмоқда.

    Жумладан, дарахтларни, буталарни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, шикастлантириш ёки бошқа жойга кўчириш учун белгиланган жарима миқдори 5 баробарга оширилмоқда.

    Бунда ушбу ҳуқуқбузарлик учун жарима:

    • фуқароларга БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача — 8,5 миллион сўмдан 17 миллион сўмгача (амалда 5 бараваридан 10 бараваригача)
    • мансабдорларга эса БҲМнинг 50 баробардан 75 баробаригача — 17 миллион сўмдан 25,5 миллион сўмгача белгиланмоқда (амалда 10 баравардан 15 бараваргача).

    Ушбу ҳуқуқбузарлик жарима қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда жарима миқдори фуқароларга БҲМнинг 50 баробаридан 75 баробаригача (17 миллиондан 25,5 миллионгача) мансабдор шахсларга эса 75 баробаридан 100 баробаригача (25,5 миллиондан 34 миллионгача) ошириш ёки ҳуқуқбузарга нисбатан 15 суткагача бўлган муддатда маъмурий қамоққа олиш жазо чораси назарда тутилмоқда.

    Шунингдек, дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо турларини кесиш ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 баробаридан 75 баробаригача миқдорда жарима шаклидаги маъмурий жавобгарлик киритилмоқда.

    Дарахт ва буталар қимматбаҳо навлари кесилишига ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун мансабдорларга БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима шаклидаги маъмурий жавобгарлик киритилмоқда.

    Қонун билан “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга ҳам қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

    Хусусан, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларини ғайриқонуний равишда кесганлик, йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда молиявий санкциялар қўлланилиши белгиланмоқда. Бу ҳозирги ҳисоб-китобда 34 миллион сўмдан 102 миллион сўмгача бўлган суммани ташкил этади.

    Бунда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги жарима тарзида молиявий санкция қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиши кўрсатиб ўтилмоқда.

    Ундан ташқари, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навлари ғайриқонуний равишда кесилган ёки йўқ қилинган тақдирда, ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ҳар бир дарахт ва бута ўрнига қимматбаҳолиги жиҳатидан кам бўлмаган 100 туп дарахт ва бута кўчатини айнан ўша жойга ўз ҳисобидан экиши ҳамда уларни 3 йил давомида парвариш қилиши шартлиги белгиланмоқда.

    “Мамлакатимизнинг қайси бир ерида бўлмасин, бирорта дарахт ноқонуний кесилгудек бўлса, биринчи навбатда, жамоатчилик (ОАВ, ижтимоий тармоқлар) шу заҳотиёқ хабар топиб, бонг урмоқда. Ва зудлик билан таъсир чоралари кўрилмоқда. Лекин шунга қарамасдан, масала ҳамон долзарб. Дарахтларни нобуд қилиш оғир оқибатларга олиб келишини ҳаммаям чуқур англаб етаётгани йўқ”, — деди мажлисда Танзила Норбоева.

    Сенат раисининг таъкидлашича, мазкур қонун асосида киритилаётган нормалар дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жавобгарлик янада кучайтирилмоқда. Нафақат оқибатлар, балки уларга олиб келувчи омилларнинг ҳам олдини олиш имконияти яратилмоқда.

    Август ойида президент парламент томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланган дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарималарни ошириш кўзда тутилган қонунни рад этганди. 

    21.12.2023, 20:45   Изоҳ (0)   10666
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда дарахт ва буталарни шикастлашга олиб келадиган қурилиш лойиҳаси тайёрлаганлар ҳам жазоланиши кутилмоқда

    03.05.2023, 13:10

    Ўзбекистонда дарахтларни ноқонуний кесган юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилиши мумкин

    21.11.2023, 11:55

    Ўзбекистонда дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдори оширилади

    21.11.2023, 18:30

    Mediapark сервис хизмати йўқ телевизор сотмоқда. Бу харидорни алдашми ёки устидан кулиш?

    21.12.2023, 20:11

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди 

    21.12.2023, 19:45

    Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси ТИВга чақиртирилди

    21.12.2023, 19:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.