• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Mediapark сервис хизмати йўқ телевизор сотмоқда. Бу харидорни алдашми ёки устидан кулиш?

    Журналист ҳамкасбларимиздан бири пойтахтдаги Mediapark дўконидан телевизор сотиб олиб, ғаройиб саргузаштларга дуч келди. Ушбу ҳолат ҳар бир истеъмолчини огоҳликка, харид қилмоқчи бўлган техникаларига нисбатан эътиборли бўлишга чорлайди.

    Ўтган йилнинг ноябрь ойида футбол бўйича жаҳон чемпионати олдидан Тошкентнинг Қоратош мавзесидаги Mediapark дўконидан Samsung — Тhе Serif номли телевизорни  харид қилдим. Нархи жуссасига нисбатан анча қиммат бўлса-да, (телевизор диагонали — 43, нархи — 15 миллион сўм атрофида) сифатли товар олаётганимдан мамнун эдим.

    Айтишим керак, телевизор сифати чиндан ҳам ёмон эмас, ҳар ҳолда, ўтган бир йил ичида унга нисбатан ҳеч қандай эътироз туғилмади. Аммо бир неча ой олдин телевизор пультининг пастга босиладиган тугмаси ўз-ўзидан ишдан чиқди-ю, ортидан қизиқ воқеаларни келтириб чиқарди.

    “Муҳр — кўчаники”

    Аввалига пультни олиб, уни сотиб олган дўконим — Mediapark’ка бордим. Сотувчининг дўконга эмас, Samsung расмий сервис марказига мурожаат қилишим кераклиги ҳақидаги тавсиясидан сўнг, муҳр ўртасида кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилдим, бироқ боғланишга бўлган барча ҳаракатларим зое кетди. Шундан сўнг интернетдан компаниянинг Чилонзор туманидаги расмий сервис хизмати рақамини излаб топдим.

    Сервис мутахассиси телевизорнинг орқа томонида жойлашган штрих код ва кафолат талонини суратга тушириб юборишимни сўради. Юбордим. Улардан келган жавоб эса мени ҳайратда қолдирди:

    — Сиз бу телевизорни кўчадан (норасмий дўконлардан демоқчи, изоҳ — муаллифники) харид қилдингизми?

    — Йўқ, Mediapark’дан.

    — Қизиқ. Бу телевизор Ўзбекистон учун норасмий ҳисобланади. Шунинг учун биз бу маҳсулот учун кафолатли бепул сервис хизматини кўрсата олмаймиз. Телевизор Венгрияда ишлаб чиқарилган ва у Венгрия учун расмий ҳисобланади.

    — Ахир кафолат талонида сизнинг муҳрингиз турибди-ку?

    — Бу муҳр бизники эмас. Буни одатда телевизор олди-сотдиси билан норасмий шуғулланувчи тадбиркорлар қўяди.

    Фото: Телевизор шртих коди ва кафолат талони

    Қизиқ ҳолат, шундай эмасми?

    “Сизга янги пульт берамиз”

    Хаёлимга келган биринчи фикр шу бўлдики, бу ерда қандайдир тушунмовчилик бор. Mediapark’дек ўзини ҳурмат қиладиган дўкон Ўзбекистонга норасмий (балки, ноқонуний ҳамдир, аммо ҳозирча аниқ факт йўқлиги учун сервис ходимининг таъбири билан, шундай атай қолайлик) телевизор олиб кириши, уни харидорга сотиши, устига устак, сервис хизматининг муҳрини сохталаштириши мумкин эмасдек туюлди.

    Шу умидда дўконнинг сотув бўлимига мурожаат қилдим. Узоқ уринишлардан сўнг Мирза ака исмли ходим мен билан боғланди ва менга янги пульт олиб беришларини, уни дўкондан олиб кетишим мумкинлигини билдирди. Табиийки, мен бу таклифни рад этдим ва менга сервис хизмати кўрсатилмайдиган, Ўзбекистон учун норасмий телевизор нега сотилганини тушунтириб беришларини сўрадим. Мирза ака воқеани аниқлаб, кейин албатта телефон қилишга ваъда берди. Аммо у, кутилганидек, қўнғироқ қилмади. Савол эса очиқ қолди.

    “Телевизор Ўзбекистонга расмий олиб кирилмаган”

    Орадан бир неча кун ўтгач, сервис марказ офисига бориб, улардан видеоинтервью олдик. Улар интервьюда юқоридаги гапларни яна такрорлашди. Энг қизиғи, сервис мутахассисининг таъкидлашича, ушбу телевизор Ўзбекистонга расмий тарзда олиб кирилмаган.

    “Мижоз Samsung телевизорини харид қилгандан сўнг, биз унга 2 йил давомида бепул сервис хизматини кўрсатишимиз керак. Аммо бу ҳолатда биз мижозга рад жавобини беришга мажбур бўлдик. Чунки ушбу телевизор Ўзбекистон ҳудудига расман олиб келинмаган. Кафолат талонига қўйилган муҳр ҳам бизники эмас. Буни одатда кўчадаги дўконлар ишлатади. Савдо марказлари эса, қонунга биноан, кафолат талонига ўзининг юридик муҳрини босиши лозим эди”, — дейди “Samsung нано мастер” сервис маркази маъмури Мария Гурянова.

    Сервис хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон ҳудудида фақатгина Россия ва Вьетнамдан олиб келинган телевизорлар расмий ҳисобланади. 

    Телевизорнинг “архивдаги ҳужжати”

    Шундан сўнг Mediapark дўконига яна мурожаат қилдим. Бу ерда бизни ўзини дўкон директори дея таништирган Музаффар ака қарши олди. Директор дастлаб муҳр бизники, деган бўлса-да, кейинчалик муҳр “Samsung сервисига тегишли” экани айтилди.

    “Бу телевизор расмий олиб кирилган. Унга оид барча маълумотлар архивда сақланади, шу боис биз уни сизга кўрсата олмаймиз. Сервис маркази нима учун телевизорга сервис хизмати кўрсатмаётганидан ҳайронмиз”.

    Орадан деярли икки ҳафта ўтгач, дўкон ҳуқуқшуноси мен билан телефон орқали боғланди ва  ҳужжатлар тайёр эканини маълум қилди. Дўкон маъмурияти ёзган хатда айтилишича, телевизорни Samsung маҳсулотларини расман олиб кириш билан шуғулланувчи ташкилот етказиб берган.

    “Телевизор Samsung компаниясининг Ўзбекистон Республикасига сотган расмий маҳсулоти ҳисобланади ва кафолат талонида белгиланган муддатда ва шартларда сервис хизмати кўрсатилиши кафолатланади”, — деб ёзилган хатда.

    Mediapark изоҳи

    Қизиқ, телевизор чиндан ҳам қонуний олиб кирилган ва ушбу телевизор учун сервис хизмати кафолатланган бўлса, нега менга бу хизматдан бош тортишяпти?

    Шундан сўнг, балки муаммо сервис марказидадир, деган фикр пайдо бўлди. Энди компаниянинг бошқа  — Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларидаги филиаллари билан боғландим. Аммо улар ҳам худди Чилонзор филиали айтган фикрни билдирдилар — телевизор Ўзбекистон ҳудуди учун норасмий ҳисобланади ва унга нисбатан кафолатли сервис хизмати кўрсатилмайди.

    Samsung сервис маркази юборган акт

    Ким айбдор?

    Мақола тайёрланиб, эълон қилиниши арафасида сервис мутахассислари менга алоқага чиқди ва янги пульт заказ қилишларини маълум қилишди. Айтишларича, уларга Samsung компаниясидан шундай топшириқ бўлган. Аммо бу — Mediapark ўз харидорларига ноқонуний (Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга кўра, кафолатли сервис хизмати кўрсатилмаган маҳсулотларни сотиш тақиқланади) телевизорлар сотаётганини инкор қилмайди.

    Мен, албатта, Mediapark ёки сервис маркази таклиф этаётган пультни қабул қилишим ва мавзуга шу ерда нуқта қўйилиши мумкин эди. Аммо Mediapark ва унга ўхшаш маиший техника сотувчи дўконлар яна харидорларни чув туширмаслигидан огоҳлантириш учун ҳам уларнинг бу хизматидан воз кечдим. Ахир балки ўнлаб, юзлаб, ҳаттоки минглаб харидорлар сервис хизматидан мосуво, мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний кириб келган техникаларни сотиб олган ва бу давом этаётган бўлиши мумкин. Телевизор Ўзбекистонга қонуний олиб кирилган тақдирда ҳам, сервис хизмати кўрсатилмайдиган маҳсулотни сотишга ҳеч ким ҳақли эмас. Бу — истеъмолчилар ҳуқуқига тупуришнинг ўзгинаси.

    Якуний хулосани истеъмолчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қолдираман. Ишонаманки, улар бу кўзбўямачилик ортидаги ноқонуний ҳаракатларни фош этади ва истеъмолчилар ҳуқуқи ишончли қўлларда эканини исботлайди. Айб телевизорни олиб кирган тадбиркордами, уни харидорга сотган Mediapark’дами, сервис хизматидан бўйин товлаётган Samsung’дами, албатта, аниқланади. Кафолат талонига қўйилган ва ҳеч ким тан олмаётган муҳр ҳам ниҳоят эгасини топади ва бунга ҳуқуқий баҳо берилади.

    Истеъмолчиларни эса сотиб олмоқчи бўлган маҳсулотларини синчиклаб текшириш, унинг кафолатли сервис хизматлари борлигига ишонч ҳосил қилиш ва шундан кейингина харид қилишга чақираман. Пулингизни эҳтиёт қилинг!

    21.12.2023, 20:11   Изоҳ (0)   11933
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди 

    21.12.2023, 19:45

    Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси ТИВга чақиртирилди

    21.12.2023, 19:15

    “Бунақаларга расмий жавоб бериш шарт”, “Советпараст чет элликлар рўйхати шакллантирилиши керак”: Жамоатчилик Захар Прилепинга жавоб қайтарди

    21.12.2023, 18:41

    Автомобиллар, китоблар ва смартфонлар: Uzum Market ўзбекистонликлар яқинларига Янги йилга нима беришни режалаштираётганини аниқлади

    21.12.2023, 18:00

    “Юксалиш” ҳаракати раиси рус ёзувчисининг Ўзбекистонни босиб олиш таҳдидига жавоб қайтарди 

    21.12.2023, 17:20

    Шавкат Мирзиёев Миср президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

    21.12.2023, 17:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.