Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бешариқ тумани “Халқлар дўстлиги” МФЙда яшовчи А.А. Ўзбекистон тумани маркази ҳудудида Nexia-3 русумли автомашина юкхонасидаги пиротехника воситаларини сотмоқчи экани аниқланган. Машинадаги каробка ичида 1,4 минг қути, жами 70 минг дона, тахминий қиймати 14 миллион сўм бўлган пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида туман ИИБ ихтиёрига олинган.
Ҳолат юзасидан фуқаро А.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-моддаси прим 1-моддасига (Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, чора кўришлик учун жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон тумани судига юборилган.
Аввалроқ Наманган вилояти Уйчи туманида 31 миллион сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушлангани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Ангренда Тошкентга кетаётган Mercedes-Benz ичидан 250 минг донага яқин пиротехника воситалари топилган эди.
Изоҳ (0)