Ноқулай об-ҳаво Наманган аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports компанияси матбуот хизмати.
14 декабрь куни кўрувчанлик ёмонлашгани (250 метр) Россия Red Wings авиакомпаниясининг Махачқалъадан Наманганга учаётган RA1123 рейси кутиш ҳудудида бўлганидан сўнг Фарғона халқаро аэропортига йўналтирилган.
Бортида 76 нафар йўловчи бўлган самолёт Тошкент вақти билан соат 10:21 да Фарғона аэропортига қўнган. Яқин соатларда йўловчилар Наманган аэропортига ерусти транспорти орқали етказилади.
Ушбу авиакомпаниянинг Наманган—Махачқалъа йўналиши бўйича RA1124 рейси Фарғона аэропортидан амалга оширилади. Шунингдек, йўловчилар Наманган шаҳридан белгиланган аэропортга ерусти транспортида етказилади.
Изоҳ (0)