• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нархлари ими-жимида оширилган Chevrolet Onix позициялари сотувда пайдо бўлди

    Яқинда UzAutoMotors бешта позициядаги Chevrolet Onix автомобилларининг нархларини оширгани, аммо улар сотувда йўқлиги хабар қилинганди. Компания иловасидан нархлари қимматлашган позициялардан учтаси сотувда пайдо бўлганини кўриш мумкин.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
     

    “Chevrolet.uz” сайтидаги янгиланган маълумотларда Onix нархлари 19 фоизгача қимматлашгани очиқланганди. Хусусан, сайтда Chevrolet Onix 4LT LTZ Тurbо АТ нархи 199,9 миллион сўм (эски нарх 185 миллион сўм) кўрсатилганди. Ҳозирда мазкур моделдаги автомобиль сотувда мавжуд.

    Скриншот: UzAutoMotors

    Шу билан бирга, Chevrolet Onix Premier 1 нархи 207,3 миллион сўмдан 211,9 миллион сўмгача, Chevrolet Onix Premier 2 нархи 214,7 миллион сўмдан 219,6 миллион сўмгача қимматлашгани айтилганди. Айни пайтда ушбу позициялар ҳам сотувда пайдо бўлган.

    Нархи ошган, бироқ нисбатан арзонроқ позициялар Onix 1LT МТ (ошган нархи 180,8 миллион сўм) ва Chevrolet Onix LS МТ (ошган нархи 176,9 миллион сўм) сотувга чиқарилмаган.

    Компания мазкур бешта позициядаги автомобиллар нархи оширилгани бўйича расмий изоҳ бергани йўқ.

    Аввалдан сотувда мавжуд бўлган Chevrolet Onix 3LT МТ 184,8 миллион сўмдан, Chevrolet Onix Premier 2 Тurbо АТ Plus 221,6 миллион сўмдан, Chevrolet Onix Тurbо redline 230,6 миллион сўмдан ҳозир ҳам сотилмоқда.

    Аввалроқ иқтисодчи Отабек Бакиров Telegramъдаги каналида нархлар оширилиши юзасидан муносабат билдирган.

    “Монополист UzAutoMotors автомобиллар позициялар нархини бу ҳақда расмий хабар бермасдан туриб ошириш йўлини тутганга ўхшайди. Ваколатсиз, бунинг устига раҳбарсиз қолган Рақобат қўмитаси монополистнинг ўзбекистонликлар устидан ўтказишни бошлаган мазкур тажрибасига бирон-бир муносабат билдиргани йўқ. Истеъмолчилар нархлар ошганини олдинги ва компания сайтидаги жорий нархларни солиштирибгина билишларига тўғри келмоқда. Таъкидлаш лозимки, саналган позицияларнинг биронтаси очиқ сотувда йўқ (алоҳида келишиб, топса бўлади)”, — дея фикр билдирган иқтисодчи.

    Отабек Бакиров нархлар оширилганига қараганда тез кунда сотувлар бошланишини ҳам тахмин қилганди. 

    “Октябрьда Chevrolet Onix 3LT МТ позициясининг нархи 26 миллион сўмга оширилгач, 184,8 миллион сўм нарх билан контрактациялар очилганди (2024 йил июнга шартнома тузиш мумкин). Эҳтимолки, нархлари ошган позициялар эртадан сотувда пайдо бўлиб қолиши мумкин. Эсда тутингки, энди Lacetti’дан арзон Onix расман йўқ. Тажрибахонага айлантирилган, бозор дейишга тил бормайдиган танловсиз муҳитимизни Қозоғистон билан солиштиринг. Қардош қўшниларда ўзимизнинг Chevrolet Onix 0 фоиз бадал билан 7 йилга бўлиб тўлашга берилмоқда”, — деб ёзган иқтисодчи.

    Жорий йилнинг 26 майида эълон қилинган мақоламизда Onix Premier 1 ва Premier 2 сотуви бошлангани, ўшанда мазкур русумдаги автомобиллар учун 1 минг 171 та навбат мавжудлиги ва машина тайёр бўлишини 1 йил кутиш кераклиги келтирилган.

    Маълумотларга кўра, 2023 йилда жами 80 минг дона Onix автомобили ишлаб чиқариш режалаштирилган. Статистика агентлиги хабари беришича, UzAutoMotors жорий йилнинг 9 ойи давомида 22 минг 82 та Onix автомобили ишлаб чиқарган.

    Эслатиб ўтамиз, компания Tracker ва Onix 2023 йилдан Spark ва Nexia ўрнига ишлаб чиқарилишини маълум қилган. Onix биринчи марта сотувга чиққан 2022 йил 1 ноябрь куни автомобиль учун рекорд даражадаги — 28 мингдан ортиқ шартнома имзоланган ва навбатлар бир йилгача чўзилганди. Дастлаб Onix 9-12 минг доллар атрофида сотилиши хабар қилинган. Аммо жорий йилнинг май ойи бошида шартномалар тўхтатилгунга қадар автомобиль 18 минг доллардан сотилган.

    30.11.2023, 22:00   Изоҳ (0)   52222
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UzAuto Motors Captiva-5, Cobalt, Onix, Damas ва Labo’га шартнома беришни бошлади

    03.11.2023, 10:17

    “Шартнома олишни 5 кун кутдим”. Автосалонларда машиналар яна талаш бўлди

    03.11.2023, 21:15

    Onix’нинг сотувда йўқ моделлари қимматлашди. Улар тез кунда сотила бошлаши мумкин

    14.11.2023, 15:46

    Андижонда Cobalt бутунлай ёниб кетди (видео) 

    30.11.2023, 21:40

    Тошкентда ширкат мажбурий бадал ва ижара учун ундирилган маблағни ўзлаштиргани аниқланди

    30.11.2023, 20:28

    Қумқўрғон ҳокимлигига совға қилинган Equinox эгасига қайтариладиган бўлди

    30.11.2023, 20:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 




    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Тетрис” 40 ёшда: болаликда ўйналган видеоўйинлар асосида яратилган фильмлар

    Кино | 26 июл, 15:37

    Флик “Барселона” футболчилари учун интизомий талабларни кучайтирди

    Спорт | 26 июл, 15:27

    Студияда жиҳозлаш ишлари олиб борилган — Навоийдаги заҳарли тутун ҳақидаги репортаждан кейин жонли эфирлар тўхтаб қолганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 15:01

    “Британия ўт очиш тўхтатилгандан сўнг Фаластин давлатини тан олиши мумкин” — Стармер 

    Дунё | 26 июл, 14:51

    Қайиқ устида рақсга тушган индонезиялик бола интернет юлдузга айланди (видео)

    Лайфстайл | 26 июл, 14:30

    Судьялар олий кенгаши қарори билан 27 нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 26 июл, 14:21

    Тадбиркорнинг таклифи ёки буюртма асосида бош режага ўзгартириш киритилмайди — Қурилиш вазирлиги

    Ўзбекистон | 26 июл, 13:39

    “Реал” Винисиус ўрнига тўпурар ҳужумчи олиб келади — Cadena Ser

    Спорт | 26 июл, 13:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.