Владимир Путин янги, бешинчи президентлик муддати учун ўз номзодини қўйишини маълум қилди. Бу ҳақда у Кремлда “Россия Қаҳрамонлари”ни тақдирлаш маросимидан сўнг маълум қилди.
“РИА Новости” мухбирининг хабар беришича, бу ҳақда Путин Украинадаги уруш иштирокчиси, ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк Халқ Республикаси парламенти спикери Артем Жогага маълум қилган.
“Президент номзодни кўрсатиш борасидаги бизнинг илтимосимизни эшитганидан жуда хурсандмиз, бутун Россия уни қўллаб-қувватлайди”, — деди Жога журналистларга.
У фронтдагиларнинг ҳаммаси Путин сайловда қатнашиши ёки йўқлиги борасида хавотирда бўлгани, шунинг учун бу ҳақда Россия президентидан сўраганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь куни Федерация кенгаши навбатдаги президентлик сайловини 2024 йил 17 мартга белгилади. Россия Марказий сайлов комиссияси 2024 йилги президент сайловини уч кун давомида: 15—17 март кунлари ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Изоҳ (0)