Озарбайжоннинг амалдаги президенти Илҳом Алиевнинг фармойишига кўра, мамлакатда 2024 йил 7 февралда муддатидан олдин президентлик сайловлари бўлиб ўтади.
Озарбайжон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Озарбайжон Республикаси президенти сайловини 2024 йил 7 февралга тайинлашни ва унинг Озарбайжон Республикаси Сайлов кодексида белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин, — дейилади давлат раҳбари фармонида.
Мамлакатда навбатдаги президентлик сайловлари 2025 йил октябрь ойида бўлиб ўтиши керак эди. Сайловни олдинга суриш сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Озарбайжон қонунчилигига кўра, республика президенти етти йил муддатга сайланади. Озарбайжонда сўнгги президентлик сайловлари 2018 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтган.
Аввалроқ Россияда президентлик сайлови ўтказиладиган сана белгилангани ҳақида хабар берилганди. Россияда навбатдаги президентлик сайлови 2024 йил 17 мартда бўлиб ўтади.
Владимир Путин 2024 йилги сайловларда иштирок этишини ҳали расман эълон қилмаган.
Изоҳ (0)