ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Самарқанд вилояти ИИБ ҳамкорлигида гиёҳвандликка қарши кураш йўналишида фаол тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Пахтачи туманида яшовчи 38 ёшли Н.А. маҳаллий фуқарога 600 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини 50 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, Н.А.нинг жиноий шериги — 35 ёшли О.Х.нинг уйида 1 килограмм 800 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини сақлаб келинаётгани аниқланган ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Ўтказилган тадбир давомида, жами 2 килограмм 400 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
.jpg)
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иш қўзғатилиб, даслабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида салкам 3 килограмм гиёҳванд модда сақлаб келган фуқарога жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)