Жаҳон прогноз марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Урал ва Ғарбий Қозоғистон орқали Россиясининг шимолий Европа ҳудудларидан 9—10 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 11—12 декабрда эса бутун республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

10—11 декабрь кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин).
Ҳавонинг ҳарорати аста-секин пасаяди ва 11—12 декабрда кечаси 7-10 даражагача совуқ, кундузи 0-3 даражагача пасаяди, шимолда кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкентда 10—11 декабрь кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин). 11—12 декабрда ҳаво ҳарорати кечаси 7-10 даража совуқ, кундузи 0-3 даражагача совуқ пасаяди.
“Ўзгидромет”нинг изоҳлашича, 9—12 декабрь кунлари учун об-ҳаво маълумоти дастлабки ҳисобланади. Агар кескин совуқ янги маълумотлар билан тасдиқланса, “Фавқулодда гидрометеорологик маълумот” махсус хабари билан эълон қилинади.
Изоҳ (0)