Ҳиндистоннинг Пуне шаҳрида яшовчи аёл Дубайга олиб бормагани учун 36 эрини бир зарб билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.
Ҳиндистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг сўзларига кўра, 36 ёшли эркак саёҳат қилишдан бош тортгани учун 38 ёшли рафиқаси томонидан унга етказилган зарба оқибатида вафот этган. Аёл туғилган кунини Дубайда нишонлашни хоҳлаган. Рад жавобидан ғазабланган аёл эрининг бурнига мушт туширган.
Таъкидланишича, жабрланувчи кўп қон йўқотган, бурни ва бир нечта тиши синган. Зарбадан кейин у ҳушини йўқотиб, вафот этган. Ҳиндистонлик аёлга нисбатан жиноий иш очилган ва у ҳозир ҳибсда.
Изоҳ (0)