Исроил ҲАМАС ҳаракатига қарши камида яна бир йил давом этиши мумкин бўлган узоқ муддатли ҳарбий кампанияга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда Тhе Financial Times (FТ) хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ҳужумнинг энг шиддатли босқичи 2024 йил бошида бўлиши кутилмоқда.
Исроил қўмондонлигининг мақсадлари қаторига Ғазо секторидаги ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар, ҳаракатнинг ҳарбий раҳбари Муҳаммад ал-Дейф ва ҲАМАСнинг яна бир юқори мартабали аъзоси Марван Исони йўқ қилиш киради.
Ҳарбий салоҳиятни йўқ қилишдан ташқари, Исроил Ғазодаги туннел тизимини ва анклавдаги ҲАМАСнинг “назорат салоҳиятини” йўқ қилмоқчи.
Бугун 1 декабрь куни Исроил мудофаа кучлари 7 кунлик паузадан сўнг Ғазо секторида жанговар ҳаракатларни қайта бошланганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)