Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан полковник Мирзаакбар Мадумаров Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Тайинловга қадар полковник Мирзаакбар Мадумаров Миллий гвардия тасарруфидаги Чирчиқ шаҳридаги бригада командири лавозимида фаолият юритиб келган.
UzNews’нинг ёзишича, шу кунга қадар Тошкент шаҳар бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғи Атамурад Аҳмедов соғлиғи туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг мартида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал майор Рустам Жўраев Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланган эди. 2022 йил апрелда эса Адҳамжон Сормонқулов Миллий гвардия қўмондонининг жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Изоҳ (0)